четверг, 14 июня 2012 г.

ANVAR JURABOEV. ЛОҚАЙДЛАРДАН ХУДО АСРАСИН (А.Райкин билан сухбат)

   Тошкентдаги улкан томоша зали бир зум жимийди-ю, сЎнг яна кулгидан титраб кетади. КЎзлар Райкинга қадалган. Яна кулги.Кулги, кулги, кулги...
—У кишининг сахнада эсон-омон чиқиб туришининг Ўзи катта
давлат. Етмишдан ошган одамнинг кунига икки-уч маҳал концерт бериши осонми? Бунинг устига соғлиғи,—дейди менга Аркадий Райкиннинг ёрдамчиси, у билан учрашиб сухбатлашишим ҳақидаги барча умидларимни пучга чиқариб.
Аммо мен унинг сЎзларига, яъни Райкиннинг соғлиғи ёмонлигига
ишонмайман. Унинг Ўша кунги концертларини кЎрган бирортаям
одам бунга ишонмасди. Сабаби, шу қадар серхаракат, шу қадар
хушчақчақ эдики у! Яна денг, қоп-қора кЎзларидаги учқун бир он хам сЎнмасди. ёрдамчи Райкиннинг вақтини қиз
ғаниб касал деб айтган, деган фикрга бордим. Ва охирги концерт куни Аркадий Исааковични безовта қилишга журъат этдим.
  СЎнгги номер тугашига бир неча дақиқа қолганида, са
ҳна
биқинидаги хонага (Райкин шу жойга келишини билардим) олиб
борувчи йЎлакка Ўтиб, уни пойлай бошладим.
  Концерт тугади. Мана, хозир чиқади. Аммо... Райкинни икки
одам (улардан бири менга таниш Ўша ёрдамчи) суяб келар, ранги бЎздай оқариб кетган, юзлари жиққа тер...
ёрдамчи менга Ўгирилдию: “Мунча хира бЎлишмаса бу мухбирлар!”деб, еб қЎйгудек Ўқрайди. 

  Мен эса Аркадий Исааковичга салом бердиму, келганимга минг пушаймон бЎлиб, хижолатдан нимақилишимни билмай, гаранг одамдай қаққайиб туравердим...
  Нафасимни Ўнглаб, энди ташқарига чиқмоқчи бЎлаётганимда
аллаким чақирди. Қарасам—Райкиннинг ёрдамчиси. “Минг қилсаям жуда олижаноб-да Аркадий Исаакович... ЙЎқса... Со
ғлиғини Ўзингиз кЎрдингиз. “Журналистни бекор хафа қилдинг, чақир” эмиш...Нима кераги бор эди сизга бу ерга келиб туришнинг... Майли,йигирма минутдан кейин киринг. Лекин кЎп гаплашманг!”
  Унга миннатдорчилик билдириб, иккилана-иккилана, хонага
кирдим. Аркадий Исаакович хали хам бир ахволда эди. “Рахмат
айтиб чиқиб кетсаммикан?”
—Қани, мундоқ Ўтириб, Ўзингизни таништиринг-чи.
—Мени кечиринг, Аркадий Исаакович...— дейман чайналиб
—Хе, қЎйсангиз-чи. Одам қаригандан кейин шундай бЎларканми
Ўзи... (кулади). Асло хижолат чекманг. Мени деб редакторингиздан гап эшитманг таҚин. Биласизми, сухбатлашишни ёқтираман Ўзи. Хар бир сухбатдан анча нарса олиб, кейин 
улардан фойдаланаман.Хозир бЎлмаса,бир-икки йилдан сунг... 
   Мулоқотимиз шу тариқа бошланди.
—  Хазилни тушунмаган одамга муносабатингиз?
—Эсингиздами Чеховнинг гаплари. “Хазилни тушунмаган одамнингумри зое кетди деяверинг! Пешонаси қанча дЎнг бЎлса-да, бундай одам барибир ақлли эмас”.
—Ардовнинг “Райкиннинг хаётда қандай кулишини жуда камчилик
билади. У баралла хохолаб кулишга тортинади, сезилар-сезилмас энтикиб жилмаяди-да, кЎзларини айёрона қисиб, атрофга қувона-қувона боқади”,дегани ёдимга тушди
.
—Кулгим шундай туюлгандир унга... Ким билади?!
—Менимча эса, Сиз жуда қаттиқ куласиз, айниқса, са
ҳнада.
—Актёр доимо томошабинлар билан қЎшилиб кулиши керак. Ўзи
юракдан кулмай бошқаларни қандай кулдириши мумкин? Бундан
ташқари, агар у “чиқишимнинг мана шу жойи кулгили бЎлармикан-йЎқми?” деб бир он иккилангудек бЎлса хам—тамом: томошабин кулмайди. У Ўта сезгир бЎлади-да.
Сатира нима?
—Ўткир, жудаям Ўткир қурол. Аммо ундан фойдалана билиш, уни аниқ нишонга олиш керак. Акси бЎлса, у уни тутган одамнинг Ўзини яралайди.
Сатирани ёмонлик қилиш мақсадида қЎллаш Ўринсиз адоватдир. Шу хусусда Мейерхольднинг бир гапи бор: “Биров жарни кЎриб, кЎз Ўнгига халокатни келтиради, бошқа биров эса халокат содир бЎлмаслиги учун жарнинг устидан кЎприк қуришни Ўйлайди”. Хулоса қилиб айтганда, гап
иллатлар тЎ
ғрисида кЎп ёки оз сЎзлашда эмас. Асосийси — санъаткорнингуларга бЎлган муносабати, унинг фуқаролик позицияси.
—Миниатюраларингиз иллатларнинг йЎқ бЎлишига қай даражада таъсир кЎрсатмоқда?
—Менимча, анча сезиларли. Буни жойлардан менинг номимга келаётган кЎплаб хатлардан хам билса бЎлади. Миниатюраларимиз таъсирида бюрократлар, порахЎрлар, тамагирлар, хийлакорлар, лаганбардорлар,
ту
ҳматчилар сони кескин камайди ёки улар мутлақо йЎқ бЎлиб кетишдидеб айтолмайман. Ундай бЎлмайди ҳам. Лекин бизнинг танқид туфайлиулар Ўзларини тобора Ўнғайсиз хис этишади.
 —Мавзуларни қаердан оласиз?
—Мен кар 
ҳам, кЎр ҳам эмасман.
Кунига кЎз Ўнгимизда Ўнлаб “миниатюра”лар содир бЎлади...
—Одамлардаги қайси иллатни энг ёмон
деб хисоблайсиз?

—Лоқайдликни. “Душманлардан қЎрқма—нари борса, улар сени Ўлдириши мумкин. ДЎстлардан қЎрқма—нари борса, улар сенга мунофиқлик қилиши мумкин. Аммо лоқайд одамлардан қЎрқ—
улар на Ўлдиришади ва мунофиқлик қилишади, лекин уларнинг сассиз разиллиги туфайли ер юзида қотиллигу вахшийликлар содир бЎлади”, деганди бир донишманд.
КЎпроқ ақлга қулоқ тутасизми ёки
ҳ ис-туйғуга?
—Икковигаям. Хис-туй
ғусиз ақлни тасаввур қилиш қийин. Мен хар бир образнинг лирик пардаларини топишга уринаман. Менга, айниқса, монологлар кЎпроқ манзур. Шуни билингки, катта хис-туйғуга йғҚрилган дастур доимо томошабиннинг юрагини жизиллатади.
Сатирик актёрлар охирги пайтларда,менинг назаримда, ташқи қиёфага катта Ўрин беришяпти. Улар аксарият миниатю-
раларда го
ҳ кЎзойнак, гоҳ парик, гоҳо ясама қулоқ, ясама бурун... дан фойдаланишади...
—Илгарилари мен хам бунга зЎр берардим. Ташқи безакларни суиистеъмол қилиш зарар келтиришини кейин тушундим. Улар образнинг тЎла очилишига халақит беради.
—Вақт масаласига қалайсиз?
—БЎш вақтга демоқчисиз-да? Ростини айтсам, бЎш вақтим деярли бЎлмайди. Ўйлайманки, вақт масаласи хаммамизнинг олдимизда кЎндаланг турган муаммо. Менимча, вақтдан тЎ
ғри фойдаланиш учун саралаш усулини қЎллаш керак.
—Саралаш?
—Ха. Учрашув учун одамларни, Ўқийдиган китобларингни, театр постановкаларини, фильмларни... жуда синчиклаб саралаш керак. Ана Ўшанда булар сенинг асосий ишингга жуда катта ёрдам беради.
—Сизнингча, қай мамлакатда хажвни кЎпроқ ёқтиришади?
—Хамма жойдаям. Инглиз телекомпанияларидан бирининг таклифи билан олтмишинчи йилларда Англияга борувдик. Телемарказ остонаси-дан хатлаб Ўтган ма
ҳалиёқ бу ердагиларнинг юморга қанчалар бойлигини сездик. Деворларга ҳазил йЎғрилган кЎплаб шиорлар осилган бЎлиб, улар орасида жумладан, шундайлари хам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гЎл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни Ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин хам дейсиз-а”,
“Мен одамларни нихоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан...” Инглизлар юморни дил-дилдан севишади. Болгарлар хам.
—Айниқса, габроволиклар. Эшитишимизча, сиз Болгариядаги шу шахарнинг фахрий фуқароси экансиз?
—Шундай. Ва бу билан фахрланаман. У жахондаги энг хушчақчақ шахар хисобланади. Габроволиклар хатто, Ўзлари тЎ
ғрисидаям латифалар тЎқишган.
Уларнинг эътироф этишларича, механизмлари ейилмаслиги учун соатларини кечаси тЎхтатиб қЎйишаркан; кЎйлагига камроқ газмол кетади деб, энг ориқ қизга уйланишаркан... Икки габроволик қайси бир ерда ташкил этилган бепул концертга боради. Ногахон, томоша сЎнгида алланарса
учун одамлардан пул тЎплай бошлашади. Габроволиклар нима қилишади денг: бири хушини “йЎқотади”, иккинчиси уни кЎчага олиб чиқади.
Уларни аслида хам жуда қурумсоқ дейишади...
—Ишонманг. Агар габроволиклар қурумсоқ бЎлишса, шахарларида юмор ва сатира Уйи қуришармиди? Хар икки йилда юмор бЎйича Халқаро фестиваль Ўтказишармиди? Бу Уйда бутун жахондан қирқ мингга яқин Гаройиб коллекция тЎпланган. Ўзбеклар хам юморга бой. Аския хақида эшитганман. Афсуски, тилингизни билмайман-да. Лекин кулгингиз! Шундай
хузур қилиб кулишадики хамюртларингиз, одамнинг хаваси келади!
—Хаётингизда латифанамо хангомалар кЎп бЎлиб турса керак-а?
—БЎлиб туради. Бир куни юмуш билан аллақандай ташкилотга телефон қилдим. Директорни сЎрадим. “Ким бЎласиз?” савол берди котиба қиз.
“Райкин” десам, шарақлаб кулиб: “Амаки, жудаям хазилкаш одамга Ўхшайсиз-а?!” деб дастакни қЎйиб қЎйди. Яна телефон қилдим. “Мен Аркадий Райкинман. Нега трубкани илиб қЎйдингиз?” дейишим билан:
“Хе Ўргилдим, сендақа Райкиндан”, деб шу қадар жиҚибийрони чиқдики... 

 “Ер юзи—театр, ундаги одамлар актёрлардир. Хақиқатан хам хар бир одамнинг хаётда Ўз роли бор. Кимларгадир бош роллар насиб этилган, бошқаларга—иккинчи даражалиси. Яна бирлари эса умуман сахна орқасидан туриб харакат қилишади. Фақат ижрочи ролни эмас, балки баъзан роль ижрочини яратади. Баъзи одамларни олайлик: бирор мақсадини амалга ошириш учун лаганбардорлик ролини Ўйнайди. Бошқа йЎли йЎқ. Умуман айтганда — бор, аммо жудаям машаққатли ва бундан ташқари, унчалик ишончли эмас. Ўша киши лаганбардорлик ролида Ўйнай бошлайди. Ўзи эса: “ниятимга эришган захотиёқ бу ниқобимни юзимдан олиб ташлайман. Ўшанда одамлар менинг хақиқий қиёфамни, нақадар олижаноблигимни кЎришади”,деб Ўйлайди. Аммо энди унинг бу ниқобни олиб ташлаши жудаямқийин, чунки ниқоб терисига буткул ёпишиб кетган бЎлади...”.
    Хайрлашиб, йЎлга тушарканман, Аркадий Райкиннинг Тошкент сахнасида туриб айтган шу сЎзлари ёдимга тушади. Ва Ўз-Ўзимга савол бераман: Райкин хаётда хам актёрми? Жавоби шу захотиёқ қуюлиб келади: “Ха, актёр ва доимо мардлик ниқобида юради у”. Лекин...
Аслида у хеч қандай ниқоб тақмайди, табиатан шундай: иллатларга қарши аёвсиз кураш олиб борувчи...
1984 йил.       Anvar Juraboevning kitobidan

Комментариев нет:

Отправить комментарий