среда, 13 июня 2012 г.

Журналист деб атанг, дўстларим...


Журналист деб атанг, дўстларим,  
Менинг касби-корим шу бир сўзда ҳал,
Гоҳ заиф, гоҳ мағрур жаранглар бу ном.
У менинг кўксимда осиғлик медаль,
У менинг қалбимда жўш урган илҳом.
Журналист деб атанг, дўстларим!
Мен учун шу бир сўз энг олий туйғу,
Минг бир машаққат-ла топган  ёрлиғим.
У мени тунлари тарк этган уйқу,
У менинг бойлигим, бутун борлиғим.
Журналист деб атанг, дўстларим!
Қаламим найзадек санчдим душманга,
Гагарин-ла бирга космосга учдим,
Кончи билан кирдим ернинг қаърига.
Журналист деб атанг, дўстларим!
Тўю маъракада ҳамиша борман,
Баъзида тўрдаман, баъзан пойгакда.
Элимга ҳамнафас кичик даст ёрман,
Қўлидан тутаман биров тойганда.
Журналист деб атанг, дўстларим!
Шифокорга ўхшаб кетаман бир оз,
Тез  ёрдам сингари мудом йўлдаман.
Минг бир касалликдан этаман халос,
Қоғоз, қалам тутиб доим қўлда мен.
Журналист деб атанг, дўстларим!
Кимдир бигиз қилар қўлин панадан,
Кимдир қувватлайди ўшани пинҳон.
Ҳар кун туғилгандай минг бор онадан,
Ҳар кун мени кутар минг бир имтиҳон.
Журналист деб атанг, дўстларим!
Тиним ҳам билмайман баъзан кун бўйи,
Ортда қолмайин деб катта карвондан.
Яна ухлолмайман бутун тун бўйи...
Журналист деб атанг, дўстларим!
Майли, дилдагисин айтмасин ҳамма,
Ўзига қилмасин майлига сирдош.
Фикрингдан туғилди қандай муаммо?
Фақат сен қалбингни очгин, замондош.
Сен ҳам юрагимни очиб кўр менинг,
Агар қалб ўрнида бўлса парча тош,
Журналист демагин мени, дўстгинам.
      Самарқандлик журналист ва шоир Суръат Ориповнинг ушбу шеъри гуё Анвар Журабоев ҳақида ёзилгандек эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий