пятница, 22 июня 2012 г.

СЎЗ- БАШАРНИНГ ЖОНБАХШ ЎЗАГИ (Чингиз Айтматов ҳакида)


 Минг тўққиз юзу олтмиш учинчи йилда совет адабиёти тарихида бир йўла икки сенсация юз берди!
  Биринчиси: адабиётга атиги етти йил илгари кириб келган,
номини деярл
и ҳеч ким билмайдиган, олис  қишлоқда туғилиб  ўсган собиқ зоотехник "Тоғу чўллар  қиссалари"   китоби учун Иттифоқнинг энг олий унвони-Ленин мукофоти лауреатига сазовор бўлди!
 Иккинчиси: у  ўттиз беш ёшда эди. Унгача бу ёшдаги  ҳеч  қайси ёзувчию шоир бундай мукофотга сазовор бўлмаганди. Шуни  ҳам таъкидлаш жоизки,  ўша 1963 йилдан 1991 йилнинг декабригача яъни то Совет Иттифоқи тарқалгунича бундай мукофо ўттиз беш ёшли бошқа бирор адибга насиб қилмади.
 Орадан  қирқ беш йил  ўтгач, икки минг саккизинчи йилнинг
февралида адабиётда тағин сенсация содир бўлди. Бу гал дунё адабиётида: аллақачон жаҳон адабиёти классиги деб тан олинган( ҳаётлигида бундай улуғ рутбага эришган ёзувчилар ни ҳоятда оз)ўша лауреат,Чингиз Айтматовнинг асарлари, ЮНЕСКОнинг маълумотига кўра, хорижий тилларга таржима  қилиниш бўйича биринчи  ўринни эгаллабди:  қиссаларию романлари бир юзу етмиш тилга  ўгирилибди! Ер юзида Китоб пайдо бўлганидан буён ҳеч қайси адибнинг асарлари шунча тилга таржима  қилинмаган экан! Айтматовнинг хорижда чоп этилган китоблари сони эса етмиш миллиондан ошганди! Унинг ҳар бир янги китоби шов-шувга айланар, қизғин мунозараларга сабаб бўларди. А
сарларини гарчанд энг катта, ҳатто, миллион-миллион нусхада чоп этишса-да, дўконлардан топишнинг иложи йўқ, чунки сотувга чиқиши биланоқ,тугаб қоларди. Кутубхоналардан олиб ўқиш учун эса ойлаб навбатда
туриларди. Унинг қиссасию романлари бўйича энг йирик кино-студияларда фильмлар олинар, асарлари асосида Анқара,Вашингтон,Вена, Деҳли, Истанбул, Москва, Нью-Йорк, Парижу Пекин каби шаҳарлардаги нуфузли театрларда нафа қат драматик спектакллар,балки операю балетлар ҳам саҳналаштириларди. Унинг асарлари Европа ва Осиёдаги  ўнлаб мамлакатларнинг мактаблари,институту университетларининг  ўқув дастурларига киритилган.Бир неча давлатлар, чунончи, Австрия, Германия, Туркия  ҳамда Японияда вақти-вақти билан Айтматов кунлари  ўтказилиб, уларда ёзувчининг  ҳаётию фаолияти  ҳақида жамоат ва давлат арбоблари, адабиётшуносу санъаткорлар  ўзларининг дил сўзларини айтишар, сўнг асарлари асосида тайёрланган фильму спектакллар кўрсатиларди.
 Айтматов жаҳонда адабиёт бўйича таъсис этилган Нобелдан бўлак(унинг бу мукофотга номзоди туркий дунё намояндалари томонидан 2008 йилнинг мартида кўрсатилганди. Аммо, минг афсуски...) барча мукофоту унвонлар, шунингдек, қатор мамлакатларнинг нуфузли орденлари билан  ҳам тақдирланган. Дунёдаги бошқа бирор адиб ҳозирча бунақанги юксак эҳтиромга сазовор бўлгани йўқ. 
 Унинг Австралия, Америка,Африка, Европа ва Осиё  қитъаларидаги юзлаб мамлакатларда миллионлаб мухлислари бўлиб, улар орасида кексаю ёшлар, турли касб эгалари билан бир қаторда, Императору  Кироллар, Герцогу Президентлар  ҳам анча.
 2004 йилнинг июлида миокардинфарктини бошидан кечирган адибнинг юраги зудлик билан Туркияда операция қилиниши зарурлигидан хабар топган Россия Президенти Владимир Путин Москвадан Бишкекка энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланга
н самолёт ва уч-тўрт нафар доктор жўнатади (Владимир Владимирович Чингиз акани  ўзининг севимли ёзувчисигина эмас,маънавий устозларидан бири деб ҳам ҳисобларкан). Ва ўша самолётда Анқарага ҳарбий-тиббий Академия клиникасига олиб келинган Айтматовни муваффа-
қиятли операция қилишади (ушбу жараён бошида... мамлакатнинг  ўшандаги Президенти Аҳмад Нежет Сезер ва собиқ Президенти Сулаймон Демирэл туришганди). Адибнинг асарларини Туркияда нафақат бу икки давлат арбоби, балки бутун турк халқи юрак-юракдан ардоқлайди.
  Худо ноёб истеъдод, фавқулодда зеҳну заковат берган адиб Сўз билан бемалол тиллашарди. Ёзувчининг тоғлардай пурви қор, шунқордай шиддатли,самодай сокин, ханжардай  ўткир, баҳор насимидай тароватли жумлалари умидини йўқотганларга некбинлик бағишлар, адашганларни  ҳақ йўлига бошлар, юракларнинг сўқир кўзларини очар, дилларга эзгулик уруғларини сочарди. У  қаҳрамонларининг сийратини тадқиқ этишдек нозик юмушни 
 ҳам  қойиллатиб уддаларди.Уларнинг  қалбларини китобхонлар қалби билан Сўздан яратган ришталари орқали чамбарчас боғлаб,қалбни ижод манбаига айлантирганди! Адиб сўнгги даврларда “капиталистик реализм”нинг (таъбир жоиз бўлса, шундай атама “кашф” этишга жазм  қилдим...) моддиюнлиги,“социалистик реализм”нинг сиёсий ўйинларидан, оммавий маданиятнинг хуружларидан  ўзлигини йўқота  бошлаган Адабиётни асл  ҳолига  қайтариш мақсадида уни ёлғонлару чала ҳақиқатдан,такаббурлигу риёдан,иккиюзламачилигу айёрликдан,номардлигу  қўрқувдан, ёвузлигу сохталикдан, виждонсизлигу беҳаёликдан халос этиш учун бутун жисми-жонини бағишлаганди... 
 Айтматовнинг тағин бир новаторлиги шундаки,у Адабиётни унинг оёғини Ердан узмаган  ҳолда Коинотга олиб чиқиб,унга Планетар тафаккур ато этди,ушбу тафаккурга эса толерантлик—ўзгалар фикрига сабру бардош ила муносабат билдириш ақидасини пайвандлади. Худди шу толерантлик унинг ташаббуси билан барпо этилиб,ёзувчи 1986 йилдан умрининг охиригача президенти бўлган“Иссиқкўл форуми” фаолиятида етакчи  ўрин эгаллаганди. Шу боис ҳам монанди й ў қ ушбу халқаро ҳаракат фаоллари: дунё қарашлари бир-бирларига тамомила зид бўлган жаҳонга машҳур олимлару ижодкорлар  қўлни- қўлга беришиб, Сайёрамиздаги  қатор долзарб муаммоларнинг   ҳал этилишига ижобий таъсир кўрсатган бир қанча концепциялар яратишганди.
          ***     
Бир  қараганда, Айтматовнинг Адабиётдаги йўли силлиққина кечганга  ўхшайди.Аммо... 
 Эллигинчи йилларнинг  ўрталарида—унинг дастлабки  асарлари, шу жумладан,“Жамила”си чиққач, ёш ёзувчининг бошига шунчалар маломат ёғилдики..“Бу қаламкашнинг  қаҳрамонларида  қирғизлардан  ҳеч вақо йўқ, чунки у халқ  ҳаётини ҳам,  қирғиз тилини  ҳам билмайди”, дея дунёни бузишганди бир гуруҳ...қирғизлар.
 Ҳолбуки, у  ҳудудига Шакардан ташқари тағин икки-уч овул кирувчи  қишлоқ кенгашига  ўсмирлик пайтидаёқ котиб этиб
тайинланган, бир неча йил мобайнида шу овулларни пиёдаю отда кезиб, қишлоқ ҳаётининг пасту баланди, овулдошларининг Қалблари билан танишишга, уларнинг ташвишларию  қувончларини биргаликда баҳам кўришга муваффақ бўлганди.
  Ижодини  қирғиз тилида бошлаб (бир неча  ҳикоялари, Ленин мукофоти лауреати берилган китобига кирган “Биринчи  ў қитувчи”,“Момо ер”, “Сарв қомат дилбарим” каби қиссаларини  қирғизчада битганди), кейин русча ёзишга  ўтган адибнинг матбуотда чиққан илк иншоси “Қирғиз тилинин терминологияси  ҳақида” (1952 йил) деб аталган бўлиб, унда тил бўйича энг долзарб муаммолар  ҳақида фикр юритилганди.
Шунингдек, у рус тилидан  қирғизчага ўгирилган туркум шеърларнинг тилини профессионал даражада таҳлил  қилганди.
  Француз адиби Луи Арагон “Жамила”ни она тилига  ўгириб,  ўзи битган сўзбошисида Айтматов ҳамда унинг ушбу  қиссасига катта баҳо бергач, асар инглиз, немис,испан... тилларига  ҳам таржима  қилиниб, олдинига Европа, сўнг бутун дунё китобхонларининг севимли китобига айланганди. “Жамила” Чингиз Айтматовнинг  Қирғизистону  қирғизларни жаҳонга
танитиш борасидаги биринчи, аммо ниҳоятда  Қутлуғ  қадами  ҳисобланади  ҳам.
 Ёзувчининг кейинги асарлариям  қирғизларни дунёга олиб чи қишда бебаҳо аҳамият касб этганди. Ва  ўшанда “Чингиз дегани— қирғиз дегани,  қирғиз дегани—
Чингиз дегани” ибораси пайдо бўлганди. 
 Адиб юртию юртдошларини нафақат  ҳар сатрида миллий руҳ уфуриб турган асарлари,балки маданиятию фольклорининг тарғиботи орқали жаҳонга таништиришга уринарди.
Шунингдек, ушбу бетакрор қадриятлар, айниқса,  қ и р ғиз тилини бутун вужуди билан балою қазолардан  ҳимоя  қиларди  ҳам.
“Айримлар халқимиз  ҳақида гап борганида,  қир ғизлар  ўтмишда маданиятсиз эди”, дейишади.
Объектив ва субъектив сабаблар,жумладан, бошимиз, кўпинча
озодлик учун олиб борилган курашлардан чиқмагани боис бизни
европаликларга насиб этган санъат турлари, дейлик, опера, балет,рассомлик, меъморлик... четлаб  ўтди. Лекин бу  қадимий халқлардан бири ҳисобланмиш  қирғизларга “ ўтмишда маданиятсиз эди” деган айб тақашгаасос бермайди. Ўз ёзувимиз бўлган: кўҳна Урхун-Энасой ёзувлари аждодларимизнинг  ҳам ёзуви  ҳисобланарди. Аммо бизда хал қ о ғзаки ижоди
ни ҳоятда гуллаб-яшнаганди.  Катор- қатор етук достонлар яратганмиз.Улар оғиздан-оғизга  ўтиб,  ҳозирги замоннинг адабий уммонини безаб турибди, айниқса, “Манас” достони. Бу бебаҳо асарлар савияси баланд,ўн минглаб шеърий сатрлардан иборат. Уларга бўлган  қизиқиш дунёда тобора ортиб бормоқда. Мен  ҳар сафар “Манас”ни  ўқиганимда ота-боболарим бундан бир неча асрлар илгари шундай мўътабар асар яратишганидан
чексиз фахрланиб, кўзларимни  қувонч ёшлари  қоплайди... “Биз,  қирғизлар,ўзгаларнинг маданиятига зор бўлмаганмиз ва  ҳозир  ҳам зор эмасмиз.Худо бизга етарлича маданият ато этган”,—деганди мен билан суҳбатда,доно бахшиларимиздан бири Саяқбой  Коралаев. Унинг фикрига юз фоиз  қўшиламан”. Айтматов бу сўзларни минг тўққиз юзу саксон бешинчи йилнинг  қишида,  Кирғизистон пойтахтида бўлиб  ўтган катта бир йи ғинда айтганди. Ўшанда билингвизм—икки тиллилик муаммолари  ҳақидаям аччиқ-аччиқ гаплар бўлувди. “Билингвизм икки—бири жаҳонда тан олинган, иккинчиси маҳаллий миллий тилнинг параллел фаолияти дегани. Бунда  ўзаро тенглик  қоидаси  ҳукмрон бўлиши шарт. Яъни бир тил иккинчисини камситмаслиги, топтамаслиги керак. Айримлар қайси тилнинг фойдали иш коэффиценти  қанча кўп бўлса,  ўшанинг амри вожиб бўлади, деган тушунчани билингвизмда  ҳам  қўллашга
уринмоқда. Бу  ҳол техникада  ҳисобга олинади, холос. Лекин маданияту тил соҳасида  қўлланилса, жаҳон саҳнасига чиқиб олган тил шеригинишундай хўрлайдики, охири, ассимиляция  ҳолати юз беради ёки бошқача қилиб айтганда,  ўша ожизгина маҳаллий тил бора-бора, буткул йўқолади.
Кўплаб тилларнинг ана шу тарзда  ўлиб кетганига мозий гувоҳ. Фожиа шундаки, бу тиллар  ҳеч  қачон  қайта тикланмайди. Натижада у ёки бу халқнинг маданияти инқирозга юз тутади. Ўйлайманки, буюк рус тили Ўрта Осиёдаги маҳаллий тиллар тақдирига  ҳеч  қачон таҳдид солмайди.
               
                         АММО ЮБИЛЕЙИГА
Лекин... шуни  ҳам таъкидлашни истардимки,  ҳозир тил масаласида Кирғизистонда  ғалати  ҳол  ҳукм сурмоқда. Республикамиз аҳолисининг маълум  қисми, аниқроғи, шаҳарда истиқомат  қилувчи  қирғизларнинг аксарияти  ўз она тилини билмайди, билганлари эса чала билади, табиийки,миллий урф-одатларни  ҳам, чунки тил билан миллий маданият чамбарчас
боғлиқда. Салбий оқибатларга олиб келувчи бу нохуш вазиятни бартараф этиш учун  қирғиз тилига  ҳам давлат тили мақоми берилиб, унинг нуфузини кўтариш шарт. Иккинчидан,  қирғиз тилидаги мактаблар ( Кирғизистон пойтахтида атиги иккита шундай мактаб мавжудлигини қандай изоҳлаш мумкин...),  қир ғизча китоблар, табиийки, дарсликлар,оммавий нашрлар сонини, радио ва телевидениеда  қирғиз тилидаги дастурлар учун ажратилаётган вақтни кескин кўпайтириш лозим.Шунингдек,  ўрта ва махсус олий  ў қув юртларида  қир ғиз тилида берилаётган сабоқ сифатини  ҳам тубдан  ўзгартириш керак деб  ўйлайман”.
 Кўпчилик Чингиз Айтматовнинг  қирғиз тили хусусида айтганлари маъқул келганини қайта-қайта таъкидлаб, адибнинг фикри асосида ҳукумат, албатта, махсус  қарор  қабул  қилишини таъкидлади. Йиғинда республикадаги шаҳарлару районларнинг, айрим кўчаларнинг номларини ўзгартириш муаммоси  ҳам кўриб чиқилди.“Улар миллатимизга дахли й ў қ одамлар: давлат, фан, маданият арбоблари, адибларнинг номлари билан аталгани миллий  ғуруримизни поймол қилишдан бошқа  ҳеч нарса эмас. Ахир бизда  ҳам шундай инсонлар кўп-ку,уларнинг номлари эса... бир четда  қолиб кетган...”,— дейишди  қатор зиёлилар сўзга чиқишиб. Бир  ўқитувчи эса  Кирғизистон пойтахтидан Фрунзе номини олиб ташлаб, унинг  ўз номи—Бишкекни  қайта тиклаш хусусида таклиф киритди. ...Бу фикрни  ҳатто... айрим маданият арбоблари рад этишди. Йиғин охирроғида сўз олган Чингиз Айтматов эса муаллимнинг
таклифини маъқуллагач, ушбу таклиф ана шундай мажлисларнинг
бирида яна муҳокама  қилинадиган бўлди...
    Ўша йиғиннинг овозаси тезда бутун республикага тарқалди. Минглаб одамлар Чингиз Айтматовнинг фидойилигию элпарварлигига  қувона-қувона таҳсинлар айтишди.
...Орадан хиёл  ўтмай, Янги—1988 йил кириб  қадам босди. Шу  қутлуғ йилнинг  ўн иккинчи декабрида Айтматов олтмишга тўларди. Нафақат Кирғизистону Совет Иттифоқи, балки бир неча хорижий давлатларда ҳам адибнинг юбилейига  қизғин тайёргарлик кўриларди. 
Ҳатто баъзи тадбирлар январдаёқ бошланди.  Катор  ўқув юртлари, маданият муассасаларида ёзувчи билан учрашувлар бўлди, газеталарда унинг ҳаётию ижоди хусусида мақолалар чоп  қилинди, радиою телевизорда
эшиттиришлару кўрсатувлар берилди.
   Аммо ногаҳон... 1988 йилнинг 16 январида—юбилейга  ўн бир ой қолганида, салтанатнинг адади бир неча миллион нусха бўлган, хорижий мамлакатлардаям кенг тарқаладиган  ўта маш ҳур газетаси —“Комсомольская правда”да С. Романюк деган имзо билан чиққан катта бир мақолада... Чингиз Тўра қуловичнинг бошига бир челак мағзава ағдарилди.
    Ҳали бирор бир совет газетаси бирор совет адибига  қарши бундай мақола чоп этиб, унинг шаънини бу  қадар оёқ ости  қилмаганди. Мақолада Айтматов демагоглигу тутуриқсизликда, миллатчилигу шуҳратпарастлик,  ҳатто... пайғамбарликка даъво  қилаётганликда ва яна алламбалоларда айбланиб,
совет ёзувчисига ёт бу “ярамас  қусурлари” анчагина далиллар орқали “исботланганди”. Уни  ўқиганларнинг деярли бари фалаж бир  ҳолга тушганди... Бишкекдаги  ўша йиғин  қатнашчилари  ҳам бу мақола Кремлнинг буюртмасиб ўлиб, у адибдан  ўша “шаккок”лиги учун  ўч олиш, уни бутун
дунёга шармандаю шармисор  қилиб, овозини  ўчириш,  ҳам маънан,  ҳам жисмонан мажруҳга айлантириш ниятида чоп этилганини дарҳол тушунишди...
Ёлғонлардан, бўҳтону туҳматлардан яралган бу ифлос ма қолани  ўқиб чиқишим биланоқ, юрак-бағрим эзилиб кетади. Сўнг ичимда пайдо бўлган тўфон  ўша мақолаю газета,  қизил салтанатнинг мустамлакачилик сиёсатига қарши исёнга айланиб, бир онда  қоғозга кўчади. Уни эрталабгача
машинкалаб, Москвага, бир йўла икки — “Комсомольская правда”ю“Литературная газета”га ж ўнатаман...
Мен шу  қадар азоб чекаётган б ўлсам, Чингиз ака  қай  ҳолга тушганини
к ўз  ўнгимга келтириб, унинг дардига шерик б ўлиш ма қсадида,
ишхонасига  қ ўн ғиро қ  қиламан. Дастакни  ҳеч ким к ўтармагач,  ўша маш ҳур
мажлисда адибнинг фикрларини  қ ўллаб- қувватлаган зиёлилардан
бири билан бо ғланаман.
—Айтматов  қаерда?— с ўрайман ундан хавотирлана-хавотирлана.
—¤либ  қолди!
—Нима?!  Качон?!— да ҳшатга тушаман.
—Маънавий жи ҳатдан  ўлди у. “ К ўр қо қ  ўлимидан бурун  ўлади”, деган гап
бор бизда.  Кайсидир шоир к ўп такрорларди: “Агар Чингизхон  қиличи
билан дунёнинг ярмини босиб олган б ўлса, бизнинг Чингиз о ғамиз оддий
 қалами билан бутун дунёни забт этган ботирдир!” деб. Аслида шунчалар  қ ўр қо қ
эканки у, ма қола чи қ қач, Кремль мени тинч  қ ўймайди деб, эрталаб
хорижга  қочиб кетди. ¤шанда мажлисда унга суяниб бекор катта-катта
гапирибман. Энди мен  ҳам, олганимни оламан...” дея чу қур уф тортиб,
яна нималардир деб  ғулдирай бошлаганида, дастакни шартта  қ ўйдим. Кечаси
та ғин азоб чекиб, деярли ухлолмадим. Эртасига соат миллари  ўнга я қинлашгач,
Чингиз аканинг ишхонасига телефон  қилдим. Хайрият! Дастакни ёрдамчиси
Туратбек к ўтарди! Овозида ма ҳзунликдан асар  ҳам й ў қ. Тетик ва бардам эди у.
“Чингиз Т ўра қулович “Ит  ҳураверади, карвон  ўтаверади” деб, Москвага
учиб кетди. Янги китобининг та қдимот маросими б ўларкан, кейин хорижга
й ўл олади... Юбилей тадбирлари  ўтиб турибди. Ґатто чет элларда  ҳам. Бош
тантаналар ноябру декабрда  ўзимизда б ўлади. Албатта кел!”, дейди Туратбек.
Орадан бир неча кун  ўтгач, ани қро ғи, 1998 йилнинг 23 февралида
салтанатнинг бош газетаси “Правда”да Айтматовнинг  қарийб бир бетли
ма қоласини (муаллифнинг фотосурати билан) к ўриб, юрагимни та ғин
хавотир  қоплайди. Шу боис уни тез-тез  ў қий бошлайман. ...Саксонинчи
йилларнинг бошида ¤збекистон—занжирбанд шер энди уй ғонаётганида,
юракларини ва ҳима  қоплаган мустамлакачилар  ўзбек хал қининг  қаддини
эгиб ташлаш учун уни бутун дунёга бадном эта бошлашди. Бир неча
ж ўмардларимиз бу  қаби ҳликка  қарши исён к ўтаришди, кескин-кескин
гаплар айтишди. Лекин  ўшандаги ман қурт ра ҳбарларимиз уларнинг
овозларини  ўчириш билан чекланмасдан, кремлдагиларни бутун вужудлари
ила  қ ўллашарди. Шу боис  ҳам хал қимиз тобора оё қ ости  қилинарди... Бошимиз эгик, к ўнглимиз сини қ  ўша аламли кунларда Чингиз
Айтматовнинг “Правда” даги “ Кайта  қуриш, ошкоралик—омонлик
дарахти” ма қоласи ча қиндай ча қнайди! “¤збек ме ҳнаткашларининг
мамлакат учун  қилган ишларини айтаверсак, уларнинг бари таъзимга
лойи қ юмушлардир.  Кадим  ўзбек маданиятининг ¤рта Оси Ёга к ўрсатган
таъсирини К ў ҳна Византиянинг  қадим Русга к ўрсатган таъсири билан
 қи Ёслаш мумкин. ¤збекистон бизнинг Шар қдаги с ўзимиз-у юзимиз эди,
бугун  ҳам худди шундай. Й ў қ,  ўзбек хал қининг тоза че ҳрасига  ҳеч нарса
до ғ сололмайди!” деб  Ёзганди адиб. Я қиндагина бошига кулфат тушганига
 қарамай, Айтматов ма қоласида биз  ўзбекларни  ҳимоя  қилганди,
хал қимиз  ҳа қида бири-иккинчисидан-да чиройли гаплар айтганди!
Чингиз о ғанинг жасоратидан юрагим  ҳаяжонга тушиб,  ўзимни тутолмай,
йи ғлаб юбораман... Эртасига эрталаб, бор-й ў ғини суриштирмай, т ў ғри
 Кир ғизистонга учаман. Кеча хорижга ж ўнаб кетибди. Биз  ўзбекларни
 ҳимоя  қилгани учун ра ҳмату таъзимимни етказишларини с ўраб, ба ғрим
фахру  қувончга т ўлиб, уйга  қайтаман...
 Кизил мустамлакачиларнинг бош газетаси бу с ўзларни  қандай босиб
чи қарганига  ҳайрон  қоламан  ҳам. Кейинро қ Чингиз ака билан учраш-
ганимда, сабабини билиб олдим. Маълумки, Москва  ўзининг “ қайта
 қуриш” си Ёсати к ўпро қ тар ғиб этилишини ни ҳоятда хуш к ўрарди,
айни қса, Айтматовдек тани қли адиблар томонидан. Ва “Правда”нинг
бош му ҳарририга  Ёзувчидан шу мавзуда ма қола ундириш вазифаси
топширилади. Адиб эса “Майли,  Ёзаман, аммо ма қолада  ўзбекларни
 ҳимоя  қиламан, чунки уларни но ҳа қдан но ҳа қ айблашяпти”, деб шарт
 қ ўйган. Бош му ҳаррир ноилож бунга рози б ўлган. Бу эса салтанат  ҳукм-
дорлари, айни қса, Сиёсий бюродаги мустамлакачилик а қидалари  ҳар
бир  ҳужайрасига сингиб кетган  қари  қаш қирларнинг Айтматовга б ўлган
 ғазабини кучайтириб юборганди. Уларда ёзувчига нисбатан илк нафрат
Чингиз ака адабиётга “ман қурт” иборасини киритганида пайдо б ўлганди. Чунки бу ибора улар октябрь т ўнтаришидан буён олиб боришаётган
сиёсатнинг асл башарасини фош этаётганди-да. Ва  ҳар гал унга р ўбар ў
б ўлишганида, “унинг цензура чегарасидан  ўтиб кетишига й ўл  қ ўйган
миясиз Брежнев, Леонид Ильичнинг к ўкрагига ордену медаллар
та қавериб, зийраклигини й ў қотган Суслов”нинг г ўрларига  ғишт  қалашарди.
“Агар Юрий Андропов  ўлиб  қолмаганида, бу зан ғар  қир ғизни  ўша
ибора-пибораси билан КГБнинг подвалида чиритиб юборарди!” дея
афсусланишарди. “Горбачёв эса... Унинг тахти ли қиллаб  қолган, бунда
Айтматов топган  ўша иборанинг  ҳам “хизмати” анча, бундан бу ё ғига
унинг та ҳдиди та ғин-да ортади. Бу нафа қат Горбачёв, балки бутун
салтанат учун  ҳам  ўта хавфлидир. Шу боис уни зудлик билан лу ғатлардан
чи қариб ташлаш, муаллифининг танобини эса янада  қатти қро қ
тортиб  қ ўйиш керак!”. Лекин партия Бош котиби уларнинг бу таклифини
рад этди. “Ахир биз демократик давлат  қуряпмиз, ортга  қайтсак, бутун дунё
устимиздан кулади! О ғиздан чи қ қан с ўзни, одатда, чумчу қ қа  ўхшатишади.
Майли,  ҳозирча учиб юраверсин  ўша ибора. Аммо шуни билингларки,
чумчу қнинг умри  қис қа б ўлади. Айтматов масаласига келсак... уни
бутунлай  ўзимизники  қилиб олсак, истеъдодию заковати фа қат фойда
келтиради  ҳаммамизга!” дея улар билан су ҳбатни якунлаганди Горбачёв...
...Ва июлда  қувончли хабар эшитаман: Айтматов салтанатнинг
мав қеи ни ҳоятда баланд  ҳисобланадиган “Иностранная литература”-
нинг бош му ҳаррири  қилиб тайинланибди! Бу журналга  ҳали  ҳеч  қачон
бош қа миллат вакили ра ҳбарлик  қилмаган эди. “Устига-устак”, Чингиз
ака  ўз лавозими— Кир ғизистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси вазифасида
 ҳам  қолдирилганди! “Одатда бизлар Москвадан келаётган буйру қлар
б ўйича ишлаган б ўлсак, энди Чингиз о ғамиз Бишкекдан туриб
Москвадагиларга вазифа топширади!” дейишганди бир-бирларини
 қутлаб  қир ғизистонликлар фахр билан. Айтматов бош му ҳаррир этиб
тайинланиши арафасида журналнинг мав қеи бирмунча пасайиб
кетганди. Адиб  қис қа муддатда унинг олдинги нуфузини тиклади!
Биринчидан, гарчанд журнал Хал қаро кенгаши аъзолари бир пайтлар
партия Марказий Комитети томонидан  қ ўйилиб, уларга дахлсизлик
ма қоми берилган эса-да, янги бош му ҳаррир, на фикр, на иш бераётган
 ўша номдор-эркатойларни кенгашдан чи қариб, унинг таркибига
улардан-да маш ҳур, аммо ишчан, ниго ҳлари теранро қ ижодкорларни
киритиб, уларнинг муло ҳазалари асосида та ҳририят фаолиятида туб
бурилишлар ясади (бунда Чингиз аканинг илгари беш йил давомида
“Правда” газетасининг ¤рта Осиё ва  Козо ғистон б ўйича махсус мухбири,
“Литературный Киргизистан” журналининг бош му ҳаррири б ўлиб
ишлаганида журналистикаю му ҳаррирлик б ўйича орттирган  ўзига хос
тажрибаси  ҳам ас қотганди, албатта). Иккинчидан, цензура арзимаган
ба ҳоналар сабабли  қайтарган асарлар билан шахсан  ўзи танишиб, к ўпини
чи қартирди, янги рукнлар жорий этди,  ўткир- ўткир давра су ҳбатлари
 ўтказа бошлади. Марказий Комитет асосан “киборлар”  ў қишлари учун
журнал обунасини атайлаб чеклаб ташлаганди. Айтматов шу чеклов—лимитни
олдиргач, “Иностранная литература” хал қ орасига  ҳам кирадиган б ўлди... Адиб билан унинг юбилейи дои-
расида Бишкекда—филармония
биносида  ўтказилган “Айтматов
ва театр” Умумиттифо қ фестива-
лида к ўришдим. Бир неча соат
давом этган ушбу тадбир даво-
мида  қатор театрларда ёзувчининг
асарлари б ўйича са ҳналаштирил-
ган пьесалардан лав ҳалар  ҳам
намойиш  қилинди... Фестиваль
якунида тани қли санъаткорлару
театршунослар Айтматовнинг
нафа қат Иттифо қ, балки жа ҳон
театри ривожига  қ ўшган  ҳиссаси
 ҳа қида  ҳам маърузалар  қилишди... Эртасига Чингиз
аканинг хонадонида
б ўлиб, адибни юби-
лейи билан табриклаб,
т ўну д ўппи кийдирдим.
Ойнинг охиригача
ша ҳарнинг яна уч-т ўрт
жойида тантаналар
 ўтказилиши режалаш-
тирилган экан. Аммо,
т ўсатдан, отамнинг
со ғли ғи о ғирлашиб
 қолганини эшитиб,
уйга  қайтаман...
Дадамни еттинчи
декабрда тупро қ қа
топшириб, Булун ғур-
дан Тошкентга келган
куним Айтматов теле-
фон  қилиб, таъзия билдирди-да, ёшини с ўради.
—Икки кам т ў қсонда эди...
—Жойи жаннатда б ўлсин, ра ҳматлининг... Сен эса, Анваржон, юз
билан юзлаш,—деди Чингиз ака ва хайрлашаётганимизда, январнинг
охирларида Бишкекка келиб кетишимни, менда иши борлигини айтди.
Бордим. Москвада экан. Икки кундан с ўнг дийдорлашдик.
Адиб та ғин таъзия билдиргач, Тошкентдаги с ўнгги янгиликлар,
ижодкор д ўстлари  ҳа қида талай саволлар беради. Уларга билганимча
жавоб  қайтарганимдан с ўнг Москва театрларидан бири “Асрга татигулик
кун”нинг янги са ҳнавий тал қинини тайёрлаётгани,  ҳатто репетицияда
 қатнашиб, уч-т ўртта лав ҳани томоша  қилгани, Германияда “Кунда”
романи чоп этилгани  ҳа қида зав қлана-зав қлана гапиради.
Ўзинг нималар билан бандсан?— с ўрайди у.
1985 йилда устида иш бошлаган “Йигирманчи асрим менинг”
китобим б ўйича амалга оширган юмушларим, чунончи, архивлардан
анча фотосуратлару  ҳужжатлар йи қ қаним, шунингдек, унинг мазмун-
мо ҳиятию й ўналиши, унга кимлар билан интервьюларимни киритишни
м ўлжаллаётганим, китобнинг дизайнини яратиш юзасидан  ҳам
изланишлар олиб бораётганим,  ҳатто ме ҳмонхонада бир нечта макет
чизганимни айтаман.
—Кеч қурун бизникига  ўтиб, асаринг  ҳа қидаги ахборотни  ўша ерда
т ўлдирасан,—дейди ёзувчи.
Айтматовникига жон-жон деб боргим, юрагимни б ўшатиб, т ўйиб-
т ўйиб гаплашгим келар, аммо эртага отамнинг маъракаларидан бири
 ўтказилиши туфайли с ўнгги рейсда учиб кетишим керак эди.
—Й ў қса, энди келганингда, т ў ғри уйга  ўт. Ґозир эса ме ҳмонхонада
тайёрлаган  ўша макетларингни келтир, жуда  қизи қиб  қолдим...
 Кайтгач, макетларни бир-бир к ўрсатиб, изо ҳлайман. —Режанг менга жуда ё қди, табиийки,  ҳали янада такомиллаша боради
у. Дунё ми қёсидаги шарафли, аммо  ўта масъул ва маша қ қатли юмушга
 қ ўл уришга журъат  қилибсан! Китоб  ғоясига Михаил Шолоховнинг асос
солгани жуда яхши б ўлибди... Бу ма қсадни амалга ошириш учун бетиним
изланишинг,  ҳатто курашишинг,  ҳаёт лаззатларидан воз кечишинг керак
б ўлади. Ґасаду  ғийбатларга парво  қилмай, ол ға интилавер. Ґеч  қачон туш-
кунликка тушма,  қир қига чидасанг,  қир қ бирига  ҳам чидаб, асарингни
албатта, ни ҳоясига етказ.Сенга сабру бардош тилайман! (Дар ҳа қи қат,
Чингиз ака ва қти зи қлигига  қарамай, масла ҳату к ўмагини аямади: бирида
Тошкентга, бирида Бишкекка келганида, Бельгияга— ё хонадони ёки элчи-
хонага  қ ўн ғиро қ  қилиб гаплашганимизда китоб та қдири билан албатта
 қизи қарди... Айтматовнинг бу яхшиликларини бир умрга унутмайман!).
Ёрдаму масла ҳатим зарур б ўлса, тортинмай мурожаат  қилавер... — дерди.
Устозга  қайта- қайта ра ҳмат айтаман...
...Чингиз ака деворга суяб  қ ўйилган улкан портретига ишора  қилиб,
дейди: “Сенга сов ға, Тошкентга олиб кетасан”.
Энг олий навли ё ғочлардан инкрустация, яъни  қадама на қш услубида
яратилган ма ҳобатли ва... нафис бу асар ни ҳоятда  қимматба ҳо эди... Мен  ҳеч
 қачон,  ҳеч кимдан бундай  ҳадя олмагандим... Юрагим  ҳапри қиб кетади, “Узр,
Чингиз ака, узр, арзимайман унга” дея, такрорлайман, бош қа с ўз тополмай.
—Йи ғиштир бундай гапларни!..—хиёл  қизиша бошлайди Айтматов. Унинг
асабийлашганини биринчи бор к ўраётгандим. —Турат!—ча қиради с ўнг
ёрдамчисини,—Цумга  ўтиб, к ўтаришга  қулай шаклда  ўратиб кел карти-
нани,—дея буюради унга. Келтиргач, “Э ҳтиётлаб оббор!” деб  қ ўлимга
тут қазади (мана  ўн т ў қ қиз йилдирки, у шахсий галереямдаги энг азиз асар
сифатида эъзозланиб са қланмо қда).
—Таъзим Сизга! Илоё, Нобелли б ўлинг! Душманларингиз  қирилиб
кетсин!—дейман  ҳаяжонга тушиб.
—Нима.  Кирилиб кетсин?!—шара қлаб кулади Чингиз ака.—Ґеч ким
 қирилмасин. Аммо шундай ишлар  қилайликки,  ҳатто душманларимиз-
нинг  ҳам  ҳаваси келсин. 
Ўшанда ёвузлик камая боради! —С ўнг Туратга
дейди:  Кабулхонада  ўтириб турсанг, Анварда икки минутлик ишим бор.
Ґеч кимни  қ ўйма.
—Айланай, сендан, укажон, мени деб бошингга не савдолар тушиши
мумкин эди-я... 
Ўша хатингни  ўқиб чиқдим. Мен  ҳеч  қачон  ҳеч кимнинг
 ҳимоясига муҳтож бўлмаганман ва бундан бу ё ғигаям му ҳтожлик сезмайман
деб  ўйлайман. Аммо сенинг хатинг... Ґа қи қий дўстнинг мактуби...  Калам
эмас, юрагинг билан ёзибсан... Ґеч кимдан,  ҳеч нарсадан  ҳайиқмай!..
—Нима бўпти у Сизнинг  ҳимматингиз олдида... Ахир, биз— ўзбекларни
деб бошингизни кундага  қўйдингиз-ку!..
—Нега “биз— ўзбеклар” деб ажратасан?! Мен  ҳам  қирғизман,  ҳам  қозоғу
 ўзбекман,  ҳам турку туркманман... Биз битта хал қ—туркиймиз! Ва доимо
бир-биримизнинг  қувончу ташвишимизга, бахту бахтсизлигимизга шерик
б ўлишимиз, бир-биримизни  ҳимоя  қилишимиз керак!..
Шу пайт  ҳукумат телефони жиринглаб, Айтматовни катта идорадаги
мажлисга таклиф этишади...
—Хизматчилик, бориш керак,—дея, тортмасидан бир сурат чи қариб,
устига нималарнидир ёзади-да, уни стол устида турган “Олатов” журна-
лининг ичига жойлаб, менга узатади. —Икковимизнинг “Шар қ юлдузи”-
даги су ҳбатимизни  қир ғизчага  ўгириб чоп  қилишган... К ўриб чиқарсан.
Тошкентдаги барча оғайниларимизга, келинимгаю  ў ғилларингга салом
айт. Китобинг хусусида хабардор  қилиб тур! Яна бир марта раҳмат сенга,
бошинг тошдан бўлсин! Хайр!—дейди Чингиз ака мени  қучиб... Самолёт керакли нуқтага етиб, бир текисда парвоз  қила бошлагач,
“Олатов”ни варақлаб, Чингиз ака солган фотосуратни  қ ўлимга оламан.
Ундаги “Анвар Жўрабоев укамга! Мендай оғангни сийлаганинг учун Худо
сени  ҳам сийласин. Чингиз Айтматов” деган дастхатни  ў қишим билан,
кўзимни  қоплаётган ёшларни биров кўриб  қолмасин деб, шоша-пиша
дастр ўмолимни  қидира бошлайман...
* * *
Орадан икки ой  ўтгач, 1991 йилнинг 26 мартида Иттифоқ парламентига
муқобиллик асосида  ўтказилган сайловга Айтматовнинг  ҳам номзоди
 қўйилиб, у катта овоз билан СССР халқ депутати этиб сайланди. Кейин
салтанат  ҳукмдорлари парламентнинг энг катта—маданият ва миллий
масалалар  қўмитаси раиси  ҳамда СССР Президенти Кенгаши аъзолигига
сайлаттиришиб, унга Кремлдан кўркам кабинет ажратишади. ...Болтиқ бўйида мустақиллик
учун бошланган  ҳаракатлар эпкини
Грузия-ю Озарбайжон, сўнг
 Козоғистонга  ҳам  ўтгач, салтанат
ушбу  ҳудудларни  қонга белаганди.
Бу шиддатли б ўрон Марказий
Осиёдаги бош қа республикаларга
 ҳам к ўчиш хавфи борлигини сезган
Москва ушбу минтақага нисбатан
янги тазйиқ бошлади. Бунда мус-
тамлакачиликнинг “Аввал бўлиб
ташла, сўнг  ҳукмронлик  қил!”
деган “олтин  қоида”сини  қўллашга
аҳд  қилди. У асосда  ўта ёвуз сценарий битилди. Ва... кимларнингдир
даъватига кўра,  Кирғизистон жанубидаги 
Ўш ва Ўзганда  қир ғиз-
лар...  ўзбек оилаларига  ҳужум уюштириб, юзлаб одамлар,  ҳатто
болаларни  ҳам  ўлдиришди. Минг йиллар давомида бир
онанинг фарзандларидай яшаб, душманларга  қарши мудом
биргаликда курашиб келган, бири иккинчисига умрида  қ ўл
к ўтармаган бу икки хал қ бир-бирига душманга айлантириларди.
Худо к ўрсатмасин, агар  ўша сценарийнинг биринчи  қисмидаги
 ўт алангага айланса,  қир ғизу  ўзбек хал қлари  ўртасида уруш бошла-
ниб, юз минглаб одамлар  қирилиб кетарди. С ўнг Марказ “тинчлик
 ўрнатиш” ма қсадида,  Кир ғизистону ¤збекистон  ҳудудига
сон-сано қсиз  қ ўшинлару танклар киритар ва ушбу икки республика-
нинг  ҳар бир яшовчиси назорат остига олинарди. Аммо, нафа қат
бу икки республика, балки бутун Марказий Осиё  ҳаётини остин-
устун  қилиб юборишга м ўлжалланган бу  қир ғин-баротнинг
бартараф этилишига Айтматов  ҳам  қ ўшилишини Марказ  ҳатто
хаёлига келтирмаганди. Чунки унга катта-катта мансаблар бериб,
“ ўзига ағдариб” олганди-да. Чингиз ака эса амал курсиларини
бир четга йи ғиштириб, аввало, матбуотда  қирғиз ва  ўзбек хал қ-
ларига мурожаат  қилиб, шундай деганди: “Азизларим,  қон
т ўкишни т ўхтатиб,  ўртамизга оралаган муаммоларни тинч й ўл
билан, а қл билан  ҳал  қилайлик. Биз— қонимизу тилимиз бир хал қ—
туркийлармиз-ку, ахир! Ота-боболаримиз бир-бирларига ти ғ к ўтариш
 ўрнига,  қ ўлни  қ ўлга бериб яшашганди-ку. Не жин урди бизларни!?
Бу й ўлдан  қайтайлик! Ґозирги ёвузлигимиз болаларимизу невара-
чевараларимизнинг  ҳам та қдирига та ҳдид солади!..” С ўнг Москвадан
Тошкентга учиб келиб,  ўзбекистонлик  ҳамкасблари Одил
Ў қубову Пирим қул  Кодиров билан ¤шга бориб,  ўлдирилган-
ларнинг, азият чекканларнинг  қариндош-уру ғлари билан су ҳбат-
лашди, уларга  ҳамдардлик билдирди. Кимларнингдир макрига
учиб, бу ва ҳшийликка  қ ўл урганларни телевизордаги чи қишида
лаънатлаб, “Сизлардан нафратланаман!” деганди кўзида  Ёш билан...
                        ЕВРОПАГА К
ЎНИКЯПМАН
   
Москвага  қайтиб келгач эса... Ўш фожиасининг сабабларини аниқлаш
 ҳаракатига тушади. Аниқласа, Кремлнинг жаҳон  ҳамжамияти олдида
шармандаси чиқарди, албатта. Айтматовнинг овозини  ўчирай дейишса... энди
кучлари етмас, чунки обрўйи ер юзида кун сайин ошиб борарди... Ва ногаҳон
миш-миш тарқалди: “Москва Айтматовдан  қутулиш йўлларини излаяпти,
“яхшиликни билмайдиган, бу нонкўр ёзувчини  қайсидир мамлакатга
“маданий сургун”  қилишмоқчи”. Эртасига Кремлга, Айтматовнинг кабинетига
телефон  қиламан. Дастакни маслаҳатчиси олади. 
Ўзи сафарда экан.
—Чингиз Тўрақуловични хорижга жўнатишаЁтгани тўғрими?
—Ґозирча номаълум. Ким билади, балки элчи  қилиб тайинлашар,—
дейди у аллақандай сирли оҳангда. — Сабабими? Буни  ўзидан сўрайсиз...
— Качон келади?
—Беш кундан сўнг...
ўул ғулам янада ошади. Миш-мишлар эса тобора кучаярди. Т ўрт кун  ўтгач,
уйимизга Айтматовнинг  ўзи  қўнғироқ  қилади! Салом-аликдан сўнг гапни
 қандай давом эттиришни билмай турганимда (шошиб  қолувдим-да), Чингиз ака
ишим билан  қизиқиб  қолади ( ўшанда яқиндагина ташкил  қилинган “Халқ сўзи”га
бош муҳаррир  ўринбосари этиб тайинлангандим)... Мени янги лавозим билан
 қутлаб, “газеталаринг халқнинг дардини дадил айта оладиган минбарга
айлансин”, дейди-да  қўшиб  қўяди: “Анваржон, мен янги ишга  ўтяпман”.
— Каерга? Нима иш?
—Люксембургга. Элчиликка. Йигирманчи ноябрда оилам билан ж ўнаб кетамиз.
—Миш-мишлар рост экан-да?
— Канақанги миш-мишлар?— ҳайрон  қолади Чингиз ака.
—Айтишларича, Сиз Горбачёв билан талашиб... Хуллас, шу боис Сизни чет элга... сургун...
—Йўғ-е,—гапимни бўлади Айтматов,—рости, бу ердаги сон-сано қсиз лавозимлар  қўл-о
еғимни буткул боғлаб,  Ёзув-чизувдан маҳрум  қилиб  қўйди.
Энди биттагина лавозимим бўлади ва ишонаманки,  Ёзишга имкон туғилади.
Ахир,  Ёзувчи  Ёзмаслиги мумкинми?! Шунинг учун  ҳам... Иложини топсанг,
Люксембургга телефон  қил. Китобинг  ҳақидаям ахборот беришни унутма.
Хайр!.. “Нега бор гапни айтмаяпти? Ґа, телефони “подслушкада” бўлса керак”,  ўйлайман ичимда...
1991 йилнинг 22 март куни — Наврўз байрамининг эртасига телефон мени Чингиз ака билан яна боғлайди.
—Алло, Тошкентми? Люксембургни улаймиз,—дейди алоқа б ўлимидаги аЁл...
—Алейкум ассалом! Соғлиқларинг яхшими?.. Аста-секин дипломатияни
 ўрганяпман, Европага кўникяпман...
Адибга бундан бир неча кун илгари 
збекистон ва  Кир ғизистон  ўртасида
д ўстлик ва  ҳамкорлик тўғрисида Шартнома тузилганини айтаман.
—Хабарим бор,—дейди Айтматов,—бу  ҳужжатнинг пайдо б ўлишида
Ислом Каримовнинг саъй- ҳаракатлари катта бўлганини эшитиб, роса суюндим.
Ишончим комилки, энди  ўзбегу  қирғиз  ўртасига  ҳеч ким ра ҳна сололмайди!

   Т ў қ қиз ой  ўтгандан
с ўнг  қизил салтанат
 қулаб, янги тарихимиз
бошланди... Айтматов
олдинига мустақил
 Кир ғизистоннинг
Люксембург, кейин
Бенилюкс мамлакат-
лари (Люксембург,
Бельгия, Нидерландия)
шунингдек, Франция-
даги Фавқулодда ва
мухтор элчисию Европа
Ґамжамияти, НАТО
 ҳамда ЮНЕСКОдаги
Доимий вакили этиб
тайинланади. Шу
лавозимларда то 2008
йилнинг мартигача,
яъни  қарийб  ўн етти
йил давомида ишлаган
Айтматов жа ҳоннинг
тани қли дипломатлари
сафидан жой олганди.
Чингиз ака элчилик
билан бир  қаторда,
ижод билан  ҳам тинмай
шу ғулланиб,та ғин икки
улу ғ асар: “Кассандра
там ғаси” ва “Тоғлар
 қулаётганда ёки
Боқий  қаллиқ ”
романларини яратди.
       *****



ТУРКИСТОН ТУЙўУСИ


1995 йилда минта қа
зиёлиларининг Тош-
кентда  ўтказилган
анжуманида Марка-
зий Оси Ё хал қла р и
маданияти Ассамб-
леяси ташкил этилиб,
Чингиз Айтматов
унинг президенти,
Одил Ё қубов биринчи
в и ц е -президенти
этиб сайланишди. Бош
 қарорго ҳи ¤збекистон
пойтахтидаги —Муста-
 қиллик майдонида
жойлашган ушбу
Хал қаро ташкилот
атрофига энг тани қли
адиблар, санъаткор-
лар, олимлар, хуллас,
ижодкор зи Ёлиларни
бирлаштирди. Ота-
б о б о л а р и м и з д а н
мерос б ўлиб  қолган
тарихий бирлигимиз
туй ғусини, му қаддас
Туркистон туй ғусини
 қайтадан тиклаш, уни
одамлар  қалбига пай-
ванд этиш борасида
анча эзгу ишларни
амалга оширди...





      

четверг, 14 июня 2012 г.

ANVAR JURABOEV. У ЭЪТИРОФ Ё ИСЁН,Ё ТАРСАКИ,Ё ЎПИЧ (Расул Ҳамзатов билан суҳбат)


   Қачон қўнғироқ қилмай, у ё Италияда, ё Францияда ёки бошқа давлатда бўларди. Ниҳоят, 1985 йилнинг кузида “омадим” чопди.
“ Ҳозир чақираман”, деди рафиқаси. Телефон дастасини қулоғимга ёпиштиргудек бўлиб кута бошладим. Олдин қадам товушлари эшитилди, сўнг ўша таниш овоз. Лекин... дастак бир сониядаёқ муз парчасига айланди-ю, қувончларимни чилпарчин қилиб юборди. Доимо меҳр уфуриб турадиган бу овоз шу қадарда ғал эдики, ундан ижирғанишга монанд “оҳанг” тараларди. “Интервью-пентервью бермайман... Одаммисизлар ўзи, сиз ўзбеклар...” деди-да, шарт трубкани қўйиб қўйди Расул Ҳамзатов. Қулоқларимга ишонмасдим, наҳотки рост бўлса эшитганларим?! Ким, ким, аммо бизларни мудом биродаримиз деб таъкидлаб, ўзбеклар ҳақида гап борганида, тилидан бол томадиган Расул оғанинг шундай дейиши ҳатто, тасаввуримга сиғмасди. 

    Телефоннинг узоқ-узоқ ҳуштаклари юрагимга найзадай санчиларди, гўёки. “Нега?! Нима ёмонлик кўрибди у ўзбеклардан?!..” қуюндек ёпириларди савол устига саволлар. Ахир қачон келса, иззат-икромини жойига қўярдик-ку! Сўнгги маротаба ташриф буюрганидаям бошимизга кўтариб юрувдик. Ўшанда Ҳамзатов билан кўплаб учрашувлар бўлди ва ҳамюртларимиз уни ҳамма ерда ўз жигарбандидай қабул қилишди. Ўша кунлари Расул оға билан интервью хусусида келишиб олувдим. “Бош устига, фақат мени топишинг қийинроқ бўлади-да: нуқул сафардаман. Лекин топишинг биланоқ, вақтни белгилаймиз-у, келаверасан... Мен ўзбеклар учун жонимниям беришга тайёрман!” ... Демак, иккиюзламачилик қилган экан-да. Ва Ҳамзатовга нисбатан ғазаб пайдо бўлади-да, ярим кечасигача ўтириб, унга мактуб ёзаман. Қаҳрли мактуб... Аммо жавоб келмайди.
  Орадан икки йил ўтгач, 1987 йилнинг ёзида оиламиз билан Нальчик шаҳридаги санаторийда дам олдик. Бу ердан Махачқалъагача автобусда етти-саккиз соатлик йўл экан.      Ногаҳон қарор қилдим: Ҳамзатовнинг олдига бориб, орани очиқ қилиб оламан. Путёвка муддати тугагач, рафиқаму болаларимни уйга жўнатиб, ўзим Доғистонга бораман. ... 
   Ёзувчилар уюшмаси биноси Каспий денгизи яқинида жой- лашган экан. Идорада Ҳамзатовнинг ўринбосари шоир Нураддин Юсупов ўтирарди. У “Расул билан улаб бераман”, деб телефон номерини теради. Лекин Ҳамзатов мен билан гаплашишни истамади, шекилли, суҳбатни ўзи олиб боради (табиийки, аварчалаб), гоҳ қизишади, гоҳо баҳслашади. “Хайрият-ей... Расул сиз билан эртага учрашадиган бўлди. Нима, ораларингдан ола мушук ўтганми? Хафа бўлманг, пича қизиққонлиги бор унинг, лекин мард!”, дейди Юсупов. 
     Ҳамзатов хушламайгина кўришади. “Нега ўзбекларни ҳақорат қилдингиз?!”- дея савол бераман унга.
 “Одам ҳам шунча ўжар бўладими... Майли, бизда мусофирни ҳайдашмайди”, дейди у хўмрайиб.

   Юзимга гуп этиб қон югуради. “ Ҳозир боплаб сўкаман-да, шарт чиқиб кетаман!” аҳд қиламан. Аммо қўл-оёқларим измимга бўйсунмас, тилим эса танглайимга ёпишиб қолганди, гўёки.
 —Нега ҳақорат қилдингиз?!—дея такрорлайман, холос. Ҳамзатов эса нигоҳини бир нуқтага тикканча, ўй сурарди. Орага ноқулай сукунат чўкади. Ва уни, ногаҳон, Расул оғанинг дўриллоқ овози бузиб юборади: “Нега Рашидовни мозорда тинч ётгани қўймай, кавлаб олдиларинг?! Қачон ва қайси мусулмон халқи ўз ўғлонларига шундай шаккоклик қилганди?! Ким у Комил Икромов дегани? Ростдан ҳам Акмал Икромовнинг ўғлими?
  Рашидов озмунча югурувдими отасининг номини тиклаш учун!
Айтишларича, ўзига ҳам кўп яхшиликлар қилган экан, у бўлса... Ўқидингми ўша нодоннинг Рашидовнинг руҳига тош отган “Литературка”даги ифлос мақоласини? Усмонхўжаев-чи! Ўзбекларнинг шармандасини чиқариб:“Кадр юборинглар!” деб, Москвага ялинишини унинг... Ҳали кўрасан,
Рашидовнинг арвоҳи уради уларни...”

  Гап бу ёқда экан-да! Юзим яна ловуллай бошлайди, энди — уятдан. 
   Ҳамзатов бўлса ҳамон сўзида давом этар, бири иккинчисидан аччиқ дашномлар йўлларди: “ Қанақанги одам-
сизлар ўзи! Миллий ғурур борми сизларда?!” 

 “Бор, Расул оға, бор! — ўзимни тутолмайман мен.—Аммо шу уч-тўрт манқуртни деб бутун халқни...”
   Дафъатан Ҳамзатов хохолаб кулади... Сўнг “Бор экансан-ку! деб шартта ўрнидан туради-да, мени бағрига босади.—
Мендан ранжима, азбаройи куйиб кетганимдан айтдим-да. Ишонаманки, ҳали сиз ўзбеклар қудратларингни яна кўрсатасизлар! Албатта, кўрсатасизлар!.. Қани, қўлни ташла! Ярашдик-а?”... 

 Кейин Расул оға қайси меҳмонхонага жойлашганимни, шароити қандайлигини бир-бир суриштиради
ва дейди: “Бугунча Махачқалъани ўзинг томоша қилиб тур, бирга борардим-у, Италиядан таржимонларим келишган, озгина ишимиз бор эди.
Эртага шу пайтда шу ерда учрашамиз”. 

  Учрашганимизда Ҳамзатов дейди:
“Сенга бутун Доғистонни кўрсатаман, овулимизгаям олиб бораман!”
—Илтифотингиз учун раҳмат, Расул оға, аммо мен эртага қайтсам девдим.
—Нима?! Ҳов бола, ўпкангни бос! Сен менинг меҳмонимсан, меҳмоннинг изми—мезбонда, тушундингми? Жавоб й ў қ! Тамом-вассалом!—тутоқиб кетади у.
—Кетмасам бўлмайди-да...
—ғалати экансан-ку... Бор, боравер. Кейин қайта Махачқалъага қадам босма! — Қовоғини солиб, тескари қараб олади Ҳамзатов. —Нега қаққайиб турибсан, кет дедим-ку!
—Ахир, ишли одамман, отпускам тугади-да.
— Ҳа, ишдан ҳайдаб юборишларидан қўрқяпман де! Иш топилади, дўст топиш қийин... Тўхта-чи, бошлиғинг ким? Адреси билан исмини ёзиб бер. Ёздим. Ҳамзатов котибасини чақиртирди-да: “ Ҳозироқ Тошкентга, шу адресга, Маҳмудовга (мен ўшанда “Санъат”— ҳозирги “Гулистон”
журналида ишлардим, Тилаб ака бош муҳарриримиз эди) телеграмма юбор, “ Ҳамзатов Анвар Жўрабоевга беш-олти кун мезбонлик қилмоқчи,
имкони бўлса, рухсат беринг”, деб айт. Котиба чиққач, “Кўнглинг
жойига тушдими? Ўйлайманки, бошлиғинг Ҳамзатовнинг илтимосини ерда
қолдирмас... Яқинда отамнинг юз ўн йиллиги бўлади, анча меҳмон келади.
Шу байрамниям бирга баҳам кўрамиз. Қиттак- қиттак отамиз ҳам”,
дейди Расул оға жилмайиб.
Шундай қилиб Доғистонда икки ҳафта қолиб кетдим. Ҳамзатов билан бу тоғли ўлканинг қатор шаҳарларию овулларига бордик. Расул аканинг падари бузруквори, машҳур шоир Ҳамзат Цадаса юбилейи тантаналарида иштирок
этдим. Унга дунёнинг турли мамлакатларидан кўплаб таниқли адиблар,шоирлар, олимлар келишди. Йўл-йўлакай бўш вақт топилди дегунча, Ҳамзатов билан мулоқотлар ўтказишга уринардим, натижада қуйидаги суҳбат туғилди:

—Расул оға, бир нақл бор (балки Сиз ҳам эшитгандирсиз): шоир— дарддан дод солувчи зот ҳисобланармиш... 

—Нега энди дарддан дод солавериши керак экан унинг? Шоир қувончдан ҳайқиришиям керак эмасми, ахир!
—Умуман шоиру шеърият ҳақида кўп нарсалар айтилган. Лекин шундай бўлса-да, айниқса, шеъриятга аниқ бир ифода топиш мушкул. Чунки топилган ўхшатмалар гоҳида жўн, гоҳо эса тутуриқсиз бўлиб қолаётир...
—Шеърият — сирли бир жумбоқ. Дейлик, саҳро бўйлаб боряпсан, чанқоқликдан лабларинг қуруқшаб қолган. Кутилмаганда муздай булоққа дуч келасан. Шеърият, истасанг, худди шу булоқ ҳамдир.Агар шеърият бўлмаганида, тоғлар бир тўда тошлар уюми, қуёш — танасидан иссиқлик ажратувчи
самовий жисм, юракнинг ҳаяжонланиши — қон айланишининг кучайиши, қушларнинг сайраши эса эркагининг ўз урғочисини чорлаши бўлиб қолаверади, холос. Шеърият бу — тонг отиши ёки қуёшнинг ботиши. У эътирофё исён, ё тарсаки, ё ўпич. Илгари шеърлар мақол-у нақлларга айланарди,
ҳозир эса мақол ва нақллар асосида узундан-узун шеърлар битиладиган бўлди.
  —Шоирлар шоир бўлиб туғиладими ёки... 

—Турлича. Пушкин шоир бўлиб туғилган: у болалигидаям, ўспиринлигидаям ажойиб мисралар битган. Умар Хайём эса болалигида шеър ёзмаган. Аслида шоир ҳақиқий шеъри битилган кунда дунёга келади. Анча йил бурун олдимга нотаниш бир йигит келди. Қўлида хат, отамнинг дўстлари ёзибди. “Шу йигит шоир бўлиши керак. Сен унга ёрдам бер”. Демак, у шеър машқ қиларкан-да, деб ёзганларини сўрасам, “Шеър ёзишни билганимда сиздан ёрдам сўраб келмасдим-ку. Сизга шогирд тушмоқчиман. Мана ҳужжатларим”, деб ўнинчини битиргани, соғлиғи яхшилиги, колхозда ишлаши, хотинию болалари борлиги хусусида қатор справкалар кўрсатди. Унинг оиласи катта бўлиб, колхоздан олаётган маоши мутлақо етмас экан. Кимдир унга шоирликни ўрган, пулнинг остида қолиб кетасан, деб маслаҳат берибди. Ёши йигирма бешдан ошган, адабиётнинг кўчасига бирор марта ҳам кирмаган бу гўл бола лаққа тушиб... Кўпчилик шеър ёзишни касб, шоирларни эса энг бадавлат одам ҳисобларкан,,, 
Балки, ҳалиям шундай афандилар топилар...Лекин ҳозир шоирлар кўпайиб кетди, ҳар қишлоқда бор...
—Ким айтди сенга кўпайди деб? Қофиякашлар кўпайган бўлиши мумкин, лекин шоирлар жуда оз. Агар улар кўп бўлганида, дунёнинг ишлари бошқача кечармиди-ей. Гап шоирлар ҳақида бораётган экан, шуниям таъкидламоқчиманки, шоирларни буниси кекса, униси ёш дейиш — нотўғри. Чунки улар, ёшидан қатъи назар, тенгдош. Кейин, ер юзидаги барча шоирлар ( қай мамлакатда яшашмасин) юртдошдирлар. Масалан, мен Ўзбекистонга борсам, вазирларни эмас, шоирларни қидираман. Менинг икки ватаним бор: Цада овули ва бутун жаҳон шеърияти.
—Илк ёзган шеърингиз ёдингиздами? 
—Унда ўқувчи эдим. Кечаси уйқум қочиб, ёзгим келаверди, ёздим. Назаримда, дурустгина чиқди. Мактаб деворий газетасида босишди, аммо, қисқартириб. Уни яхлит ҳолда саҳнамиздан ўқувдимки, мактабдошларим: “Овулимизда тағин бир шоир пайдо бўлибди!” деб мени қутлашди. Ўшанда ўзимни зўр шоир деб ҳисоблаган бўлсам, ажаб эмас. 
Ҳозир-чи? 
— Ҳозир эса... Баъзан шундай пайтлар бўладики, шоирлигимга шубҳаланаман ҳам.
 —Дастлабки шеърларингизни беш жилдлигингизга нега киритмагансиз?
—Чунки уларда гап кўп-у, аммо йиллар залвори етишмасди.—Айрим танқидчиларнинг “ Ҳамзатов — файласуф” деган таърифига қандай муносабат билдирасиз? 
—Омади юришмаган шоирларгина файласуф бўлишади. Омади юришмаган файласуфлар эса — тарихчи. Ҳақиқатдаям, сал ишим юришмади дегунча, ўзимни фалсафага ураман. Аммо шоирлик билан файласуфлик мутлақо бошқа нарсалар. Бир пайтлар поэзия кўпинча ахборотлар йиғиндисидан иборат бўларди. Янги йўл очилса — шеър ёзиларди, янги канал ишга тушса —яна шеър... Хайрият, бугун шеърият яна чуқурлашяпти, теранлашяпти.
— Ёш улғайган сари, тажриба ҳам ошади. Энди Сизга шеър ёзиш жуда осондир-а?
—Шеър тажриба билан бирга ички ҳолатга ҳам боғлиқ. Шундай пайтлар бўладики, сатрлар ўз- ўзидан қуюлиб келади. Гоҳо эса куни билан ҳеч нарса ёзолмайман... Илгари ортиқча ташвишлар деярли йўқ, куч- ғайрат ҳам кўп эди. Ҳозир бўлса гоҳида ўйлаган нарсаларимни амалга оширишга қувватим етмай қолади. Худди шу билиму тажрибам билан, қани энди йигирма ёшлига айланиб қолсам...


 Ҳиндларнинг нақлига кўра, энг аввал 
Оламда илонлар пайдо бўлгандир.

Тоғликларга қолса, улар ҳар маҳал
 Энг аввал лочинлар пайдо бўлган дер.


 Мен эса ўйлайман: ушбу оламда 
Одамлар бунёдга келган илгари.
 Кейин, қай бирлари лочин бўлган-да, 
Илонга айланган қайси бирлари.
 * * *
 Ибтидо, туғилиш—биринчи довон, 
Ўлим—иккинчиси, йўлнинг поёни. 
Сен бўлсанг, ўзингча, бандаи нодон, 
Забт этмоқ бўлибсан юз бир довонни.


Бўронсиз, курашсиз, тинч, осойишта 
Яшаб келганингдан ўзингча шодсан. 
Ҳеч ким шерик эмас шодлик, ғамингга 
Дўстинг йўқ, демак бил, сен бенажотсан. 


Юзга кирсанг ҳамки, фарқи йўқ билгил, 
Сочинг оқарса ҳам ўхшаб донога,
 Одамлар олдида очиқ айтаман: 
Демак, келганинг йўқ ҳали дунёга. 
            ***
 Булбуллар ичинда тинмас забонман,
 Ҳамон ёнингдаман, танангда жонман.
 Агар ошиқларинг ўн мингта бўлса,
 Билгилки, аларнинг сардори менман.


 Қўлларим истаги тутмоқлик қўлдан,
 Истагим, тотмоқлик лабдаги болдан. 
Ошиқларинг келса ўн мингта йўлдан, 
Билгилки, энг аввал келгани, менман.


 Севгига содиқлик шартини қўйсанг, 
Шартни бажармасни ёнингдан қувсанг, 
Агар ўн мингтадан юзта қолдирсанг, 
Билгилки, юзтадан биттаси менман


    Кексалик деган сир жой олса дилдан,
 Йигитлик қуввати кетса ҳам белдан,
 Ҳар кун гул олсанг сен гар ўнта қўлдан,
 Билгилки, энг аввал гул тутган менман. 


Фалак фалаклигин қилса ногаҳон,
 Сендан юз ўгирса ҳатто кенг жаҳон,
 Ошиқлардан қолса бир нафар, инон,
 Қолган шу ошиғинг, билгилки, менман. 


Кўзларинг бемаҳал ёшларга тўлса, 
Агар душманларинг устингдан кулса, 
Ошиқларинг агар, ҳеч келмас бўлса, 
Марҳум Расул Ҳамзат, билгилки, менман. 


     Маданият, шеърияту адабиёт, охири, ёвузликни батамом тугатадими? 
—Маданият, адабиёт, жумладан, шеъриятнинг вазифаси бундан иборат эмас. У фақат муаммо кўтариб чиқиши мумкин . Масалан, шоирлар “Нима қилмоқ керак?”, “Ким яхши яшайди?” каби савол- ларни ўртага ташлагани ташлаган. Бу саволларни эса жамият ечиши лозим. Шоирда танк ҳам, самолёт ҳам, қурилиш материаллариям йўқ. Унинг бор бойлиги— қоғозу қалам.
 —Бугунги шеърият олдидаги энг долзарб масала? 
—Шу-шу муаммоларни кўтариш лозим деб, алоҳида ажратиш қийин. Шеъриятнинг боши битта-ю, ташвиши мингта. Асосийси — тинчликни сақлаш, оила, миллат, Ватан тараққиёти. Оила бўлмаса, миллат бўлмайди, миллат бўлмаса — халқ, халқ бўлмаса — Ватан. Ҳа, яна бир катта муаммо — севгини асраш!
 —Йигирма биринчи аср шеъриятини қандай тасаввур қиласиз? —Янги-янги воқеалар, шак-шубҳасиз, шеъриятга ўзгача оҳанг, шакл бағишлайди. Лекин шеърият ўзининг асл манбаи — халқнинг маънавий булоқларидан сув ичиб туриши лозим. Борди-ю, шу булоқларнинг кўзини қум қопласа — даҳшат! Халқ оғзаки ижоди ҳам ана шу булоқлардан. Бизда ёмон одам ҳақида шундай дейишади: “Онаси унга алла айтмаган экан-да”. Тоғликларнинг ақл-заковатини аниқлаш учун қадимда уларга учта топшириқ бериларди — ўтмас болтада ўтин ёриш, тошлоқ жойнинг ерини ҳайдаш ва учта эртак айтиб бериш.
.Ижод эркинлиги деганда нимани англайсиз?
—Агар эркин бўлмасангиз — ёза олмайсиз. Инсон ва озодлик бир бутун бўлиб, уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Шоир ёзаётганида цензура, танқидчилару ўқувчини ўйлай бошласа, шеърини ҳеч вақт тугата олмайди. Ёзаётганимда менга ҳеч ким, ҳеч нарса халақит бермаслиги шарт. Чунки ўша олам — фақатгина менга тааллуқли олам. Ёзиб бўлганимдан сўнг эса, агар шеъримни бирортаям одам қабул қилолмаса — унда ўша шеър меники ҳам бўлмайди: уни ўлган деб ҳисоблайман.
Сиз ўқувчиларингизга қандай маслаҳат беришни ёқтирасиз? — Ҳеч нарса деб. Мен уларга насиҳатгўй эмас, балки дўст бўлишни истайман. Лекин, ҳаммаси билан эмас.
—“ Ҳамзатов таржимонларсиз Расул Ҳамзатов бўлиши қайда эди”, деган гаплар Сизнинг қулоғингизга ҳам чалингандир? 
—Илгари эса, биласанми, нима дейишарди? “Расул учун отаси ёзаркан”. Энди сен келтирган гапни айтишади. Мени таржимонлар машҳур қилишди деганлари рост. Агар уларнинг чин юракдан қилган меҳнатлари бўлмаганида, сўзсиз, кўп нарса нарса ютқазардим. Лекин мен ҳам қўл қовушти-
риб ўтирмаган бўлсам керак.
 —Отангиз ҳақида одамлар кўп яхши гаплар айтишяпти (жойи жаннатда бўлсин, раҳматлининг). Мана юбилейига ҳам жумлаи жаҳондан энг таниқли меҳмонлар тўпланишди. Халқ шоири унвонига сазовор бўлган падари бузрукворингиз Доғистон поэзиясида ўчмас из қолдирган. У кишидан Сизга қолган энг катта мерос-чи? 

—Менда қанақанги яхши хислат бўлса, бари — ота мерос.
— Ёмон хислатлар-чи? 
—Бунда отамнинг айби йўқ. Отам меҳрибон ҳам, қаттиққўл ҳам эди. Аммо ҳеч қачон бировни ноҳақ хафа қилмасди... Болалигимда бир куни мактабга бормай, қимор ўйнаб, отам китоб-дафтарга берган пулни ютқазиб қўювдим. Яна ўйнагим, аниқроғи, ютгим келди. Пул эса — йўқ. Бир ҳийла ўйлаб топдим. “Эртага шаҳардан полвонлар келишиб, томоша кўрсатишади. Улар менга пул йиғишни топширишди”, деб овулимиздаги беш-олти хонадондан анча пул тўпладим. Уларниям бой бердим... Кейин бир оз тевалашдик ҳам. Уйга бир аҳволда, шимларим йиртилиб бордим. “ Қаерда эдинг? Шиминг нега йиртиқ?” сўради отам. “Мактабда эдим. Мих тилиб олди”, дейишим билан, шапалоқ тортиб юборди. У киши ҳаммасини билган экан — қўшнилар айтишибди. Орадан уч кун ўтгач, мени чақириб сўради: “Нима учун урганимни биласанми?”. “ Қимор ўйнаганим учун”. “Йўқ, ёшлигимизда ҳаммамиз ҳам ўйнаганмиз”. “Шимимни йиртганим учун”, “Йўқ. Ким ёшликда шимини йиртмайди, дейсан”. “Унда, мактабга бормаганим учун”. “Йўқ. Алдаганинг учун. Бу охиргиси бўлсин!..” 
—Кейин ҳам ана шундай сабоқлар олиб турдингизми? 
— Ҳа. Бир пайтлар ЦК шоира Анна Ахматова билан ёзувчи Михаил Зошенконинг ижодини қоралаб, махсус қарор чиқарди. Катта йиғинда мен ҳам ана шу қарорни қўллаб- қувватладим. Кечқурун уйда отам сўраб қолди: “Сен уларнинг асарларини ўқиганмисан, ўзи?”. “Йўқ”. “Унда ижодлари ҳақида хулоса чиқаришга нима ҳаққинг бор?!” Мени ҳозиргача яна бир виждон азоби қийнайди: “Гарчанд отам “Шомилга ҳеч қачон тил теккизма”, деган эса-да, мен аҳмоқ 1951 йилда бу улуғ ҳамюртимизни, рус босқинчиларига қарши курашга бошчилик қилган бу жасур инсонни айблаб, шеър ёзувдим.—Биров мажбур қилган ёки кимдир юқоридан буюртма бергандир-да? 
— Ўз ихтиёрим билан ёзувдим. Сабаби: онгим ўшандаги сиёсат билан шу қадар заҳарланган эдики. Шомилни, биласанми, ким деб талқин қилишарди у пайтлар — турк ва инглиз айғоқчиси. Унинг мақсади Кавказ халқлари ўртасида низо чиқариш бўлган деб, бетиним уқтиришарди... Шомил ҳақидаги ҳақиқатни билганимдан сўнг уни мадҳ этувчи каттакон шеър ёздим. Мени отам, ҳамюртларим, Шомилнинг арвоҳи кечирдими-йўқми — билмайман-у, аммо ўша илк шеърим учун ўзимни кечиролмайман.

Доғистон мўъжазгина юрт бўлишига  қарамай, бу гўшада лазгин, тат,
 қумиқ, нўғай каби  ўнлаб миллатлар яшайди. Шулардан энг кўпини сизнинг
халқ—аварлар ташкил этади. Кимдир айтиб  қолувди: “  Ҳамзатов авар тилини                                                                                                 
  1. Доғистон тили деб эълон  қилишга уриняпти”, деб..

    1. Мен она тилим аварчани энг муқаддас деб биламан. Аммо  қумиқ  ҳам, тат  ҳам,  қолганлар  ҳам, табиийки,  ўз она тилларини муқаддас  ҳисоблашади. Шу боис шахсан мен бир тилни иккинчисидан устун  қўйишларига мутлақо  қаршиман. Лекин  ўз она тилини билмаганлар... Узоқ йили Францияда бир рассомни учратиб  қолдим. У  ҳамюртим бўлиб чиқди. Доғистондан  қандайдир сабаб билан кетиб  қолган,  ҳатто онаси-ю  қариндошлари билан  ҳам алоқаси йўқ экан.  Қайтгач, унинг онасини топдим. “Мен эса  ўғлим  ўлган деб юрар- дим-а. Хат  ёзмасаям, иш қилиб соғ-омон юрса бўлди!” деб роса  қувонди кампир. Кетаётганида дафъатан сўраб  қолди: “Айт-чи,  ўғлим билан авар тилида гаплашдингларми?”. Алдай олмадим,  ўғли аварчани умуман билмасди. Биз таржимон орқали тиллашгандик. Буни эшитиб, кампирнинг юзи тундлашиб кетди-да: “Расул, сен адашибсан.  Ўша рассоминг бошқа одам экан. Агар менинг болам бўлганида, она тилини унутмасди.  Ўғлимнинг  ўлгани рост экан”, деди у.

     Бир пайтлар ёзувдингиз: “Оиламизда тўрт нафар танқидчи ва атиги бир нафар шоир бор” деб. Ёнингизга бошқа шоир қўшилмадими?
  -Йўқ. Тўрт нафар танқидчи деганда, мен уйимиздаги аёлларни назарда тутувдим. Ҳозир, невараларим туғилгач эса бизда бутун бошли аёллар “ороли” вужудга келган.


—Сизни ҳазиллашиб, “ Ҳамзатов Фотимат фанлари номзоди”, дейишганини қандай тушунса бўлади?

—Оиламизда Фотиматлар кўп-да: хотиним, онам, қизим.
Ҳатто,раҳматли қайнонамнинг ҳам исми Фотимат эди. Энди мени “Фотиматфанлари доктори”, дейишади. Чунки Фотимат деган неварам ҳам бор-да!

“Эллик бешга киряпман. Бу  ёшга етганлар  ҳақида тоғликлар: “Энди унинг оти  қоқила бошлайди”, деб айтишади.   Ҳақиқатдаям  ҳатто, бир финжон шароб  ҳам менга таъсир  қиладиган бўлган. Менинг  ёшимда истак билан амалий ишлар орасидаги масофа тобора  қисқаради. Аммо мендаги севги  ҳарорати  ҳамон пасайгани йўқ. Юрагим  ҳанузгача лов-лов  ёнади”Бу сўзларни  қарийб  ўн йил илгари  ёзувдингиз.   Ҳозир-чи,  қалай шуоловнинг тафти?

  - Ҳалиям ўшандай. Агар шоирнинг юрагидаги ёлқин сўнса, у шеърбитолмайди! Бир воқеани айтиб берай. Эсласам, ҳали- ҳали кулгим қистайди. Шеъриятга тетапоя қадамлар ташлаётганимда, отамнинголдига кекса дўстларидан бири келиб, “Агар Расул тезда машҳур шоир бўлиб кетишини истасангиз, бунинг йўли бор. У бирор бир гўзал қизни севиб қолиши керак. Аммо қиз шу қадар жиддий бўлиши шарткисевгисини рад этсин. Ўшанда ўғлингиз Мажнунга ўхшаб азоб чекиб,кечалари билан тўлғаниб чиқади. Ва шу ҳижрон қийноқлари унинг қаламини шундай чархлаб юборадики У бирдан энг маш ҳур шоиргаайланади- қолади”, деганди...
Расул оға, хабарингиз бор
ми-йўқми, билмадим: Тошкент яқинидаги Чирчиқ шаҳрида “Турналар” қўшиғингиз асос бўлган ёдгорлик мавжуд. У иккинчи жа ҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасига ўрнатилган... 
—Бундай эътибор учун ўзбек халқидан миннатдорман... Биласанми шу шеърни қаерда ёзганман? Японияда, Хиросимада. Қоғозлардан турнача- лар ясаб, уларни бирин-кетин осмонга учирадиган қизалоқ ҳақидаги ҳикоя менга қаттиқ таъсир қилувди. Эртасига эса онамнинг вафоти тўғри- сида телеграмма олдим. Бир онда волидам, урушда ҳалок бўлган икки акам турналарга айланиб қолишгандек бўлди, хаёлимда... Шу ерда ўз- ўзидан “Турналар”нинг сўзлари “чарх ура” бошлади... Тошкентга яна йўлим тушса, сен айтган ўша ҳайкални зиёрат қиламан, албатта.
— Ўзбекистонга тез-тез келиб турасиз. Юртимиз ҳақидаги таассуротларингизни билишни истардим. 
—Агар ўзбеклар мени тез-тез келиб турарди, деб ҳисоблашса, демак, мен уларнинг жонига тегибман. Менинг назаримда, Ўзбекистонда жудаям оз бўлганман. Таассуротларим эса бир умрли. Қадимий обидалар! Сулув қизлар! Мард йигитлар! Кўҳна бозорлар! Самарқанд! Бухоро! Театрлар! Такрорланмас мусиқа! Палов! Кабоб!.. Мен учун энг яхши жой—дўстларим кўп бўлган ер. Мен учун Ўзбекистон ана шундай азиз замин. гафур гуломникида меҳмон бўлганман. Ойбек билан яқин эдим, Мирмуҳсину Рамз Бобожон билан турли анжуманларда кўришиб турардик. Улкан тақдирли, иродали ва умуман хислатлари беҳисоб Зулфияхонимни мудом эъзозлайман. Сизларда бири иккинчисидан-да истеъдодли шоирлар анчагина. Гарчанд Ўзбекистон шеъру қўшиққа бой эса-да, жаҳон классик шеъриятиниям юксак қадрлашларингга ҳавасим келади. Эркин Воҳидовнинг “Фауст”ни, Абдулла Ориповнинг “Илоҳий комедия”ни ўзбекчага ўгиришгани зўр бўпти!
Ўзбекистонда Шукруллодек ажойиб ўртоғим бор. Уникида ҳам кўп марта туз еганман. У галварс бир куни Москвада ресторанда ўтириб, мени бир ҳамюртимга ёмонлабди. “ Ўтакетган ароқхўр”, дебди, худди ўзи кам ичадигандай. Эшитиб жуда хафа бўлдим. Шу орада ўзиниям учратиб қолдим. “Мени нега ғийбат қилиб юрибсан?!” деб сўрасам, нуқул тиржаяди. “Нима дебман?” деб, ўзини гўлликка солади. Охири нималар деганини айтсам, “Йўқ, Расул, мен ундай демовдим. Айтувдимки, илгарилари Ҳамзатов билан бирга ичардик. Мен ароққа хиёнат қилдим—ичишни ташладим. Расул эса вафодорлигича қолди. Иродаси зўр экан!..” 

—Шу мавзуда дўстингиз Чингиз Айтматовдан самолётда рўй берган қизиқ бир воқеани
эшитувдим...

 — Ҳа, ҳа ( ўзини тиёлмай кулади Ҳамзатов). Узоқ йили у билан хорижда бўлувдик. Қиттак кўпроқ олиб қўйган эканман шекилли, кимдир элчихонага етказибди. Ва мениям, менга қўшиб бегуноҳ Чингизниям ҳали сафаримиз якунига етмаган бўлса-да, Москвага қайтаришди. Шундай хижолат бўлдимки... Самолётимиз Ҳимолай тоғлари устидан учаётганида, иллюминатордан уларга қараб ( ёнимда Чингиз ўтирганди): “Эй, кўҳна тоғлар! Эй, оппоқ қорлар! Эй, сервиқор булутлар, мен, шоир Расул Ҳамзатов сизларнинг олдингизда, дўстим Чингиз Айтматовнинг олдида қасамёд қиламанки, энди ичишни ташлайман!..” дедим, овозимни баралла қўйиб. 
  Орадан хиёл ўтмай Москвада, Адабиётчилар уйида москвалик дўстларим “Бизларга юзта қуйиб берадиган одатинг бор эди. Нега буфетга обормаяпсан?” деб қолишди. “Майли, сизларни меҳмон қиламан-у, аммо ўзим ичмайман”, дедим уларга. “Сен ичмасанг, биз ҳам ичмаймиз” дея ўпкалай бошлашди дўстларим. Кўнглим бўшда, “Бир марта ичсам ичибман-да” деб, буфетга бошлаб бориб, буфетчига буюртма бера кетдим: “Манавунга икки юз грамм ароқ, унисига юз грамм коньяк...”. “Сизга-чи?” сўради у. “Менга эса...” Шу пайт кимдир кириб келгандай бўлди. Ўгирилиб қарасам, ортимда Айтматов турибди! “Менга эса—бир стакан апельсин шарбати!” дегандимки, Чингиз шарақлаб кулиб юборди... 
  Э, менга қара, қизиқ одам экансан-ку, нима қиласан бўлмағур воқеаларни эслаб... Яна қандай саволинг бор?
 — Ҳамзатовга Ҳамзатовнинг нимаси ёқмайди? 
— Қомати. 
—Характерида-чи? 
—Мен учун асосийси — характерга эга бўлиш... Лекин, очиғини айтайми? Сабрсизман. Нуқул шошилавераман.
     Кунларнинг бирида Расул  Ҳамзатов: “Тайёрланиб тур, индинга вертолётда Цада овулига учамиз. Мен туғилиб ўсган жойларни бир зиёрат қиласан, ҳамқишлоқларим билан танишасан”, деб уч-тўртта расм қолдирди. Уларда шоирнинг овулию овулдошлари акс эттирилганди, менимча. Ва баланд тоғлар қўйнида жойлашган шу гўшага Ҳамзатов билан бирга боришимни эшитиб, шундай қувондимки... Аммо... Ўша куни кечқурун уйдан телеграмма келди: онам дунёдан кўз юмибди... Хонамга кириб, ўкириб- ўкириб йиғладим... Бир пайт Расул оға етиб келди-да, мени қучиб, ҳамдардлик билдирди. Кўзида дув-дув ёш... “Э ҳ, сени ушлаб қолмаганимда, онангнинг охирги сўзларини эшитардинг, унинг тобутини кўтарардинг... Айтувдим-ку, онамнинг тобутини кўтаролмай, доғда қолувдим деб. Бу фарзанд учун жуда оғир... Мени кечир...” Мен ўзимни йиғидан зўрға босиб: “Пешонага ёзилгани бўларкан-да, Сизнинг не айбингиз бор, Расул оға”, дейман... Жазирама август эди ўшанда, дам олувчилар мавсуми. Ҳатто Ҳамзатов ҳам Тошкентга авиабилет топиш учун анча қийналди... Булунғурда (илгари туманимиз маркази Красногвардейск деб аталарди. Истиқлолдан сўнг унинг қадимий номи— Булунғур қайта тикланди) мени онамнинг ҳали тупроғи совиб улгурмаган қабри қарши олди... Эртасига эрталаб Махачқалъадан—Расул оғадан онам вафоти муносабати билан мен ва отамга таъзия изҳор қилинган телеграмма келди... 
* * * Ўн беш кунлар ўтгач, Ҳамзатов хонадонимизга қўнғироқ қилиб, ҳол-а ҳвол сўради. Сўнг яна учрашдик: 1989 ва 1990 йилларнинг декабрида—Москвада—СССР халқ депутатлари съездларида (Расул оға депутат, мен эса журналист сифатида иштирок этгандик). Бўш вақт топилди дегунча, холи бир жойга бориб, суҳбатлашардик. Съезддан сўнг Ҳамзатов билан қайта учрашиш имкони бўлмаган эса-да, суҳбатларимиз давом этар: телефонлашиб турардик. Мустақилликка эришгани- миз, Президентимиз Ислом Каримовнинг жасорати туфайли Шароф Рашидовнинг номи оқлангани, Москвадан жўна- тилган “десантчи-кадрлар” ин- инларига киритиб юборилгани, миллий ғуруримиз тикланаётга- нидан хабар топгач, “Иш қилиб кўз тегмасин ўзбекларгаю қайта туғила ётган Ўзбекистонга!.. Тарихингиздаги ўша қора кунлар ҳақида ҳам, Шароф Рашидов ҳақидаям кўпроқ ёзилиши керак. Ана шунда келажак авлодлар бахтли кунларнинг қадрига ўшанча кўпроқ етадиган бўлишади”, деди ҳаяжонини яширолмай Ҳамзатов ...

Anvar Juraboev ning kitobidan.





















































ANVAR JURABOEV. ЛОҚАЙДЛАРДАН ХУДО АСРАСИН (А.Райкин билан сухбат)

   Тошкентдаги улкан томоша зали бир зум жимийди-ю, сЎнг яна кулгидан титраб кетади. КЎзлар Райкинга қадалган. Яна кулги.Кулги, кулги, кулги...
—У кишининг сахнада эсон-омон чиқиб туришининг Ўзи катта
давлат. Етмишдан ошган одамнинг кунига икки-уч маҳал концерт бериши осонми? Бунинг устига соғлиғи,—дейди менга Аркадий Райкиннинг ёрдамчиси, у билан учрашиб сухбатлашишим ҳақидаги барча умидларимни пучга чиқариб.
Аммо мен унинг сЎзларига, яъни Райкиннинг соғлиғи ёмонлигига
ишонмайман. Унинг Ўша кунги концертларини кЎрган бирортаям
одам бунга ишонмасди. Сабаби, шу қадар серхаракат, шу қадар
хушчақчақ эдики у! Яна денг, қоп-қора кЎзларидаги учқун бир он хам сЎнмасди. ёрдамчи Райкиннинг вақтини қиз
ғаниб касал деб айтган, деган фикрга бордим. Ва охирги концерт куни Аркадий Исааковични безовта қилишга журъат этдим.
  СЎнгги номер тугашига бир неча дақиқа қолганида, са
ҳна
биқинидаги хонага (Райкин шу жойга келишини билардим) олиб
борувчи йЎлакка Ўтиб, уни пойлай бошладим.
  Концерт тугади. Мана, хозир чиқади. Аммо... Райкинни икки
одам (улардан бири менга таниш Ўша ёрдамчи) суяб келар, ранги бЎздай оқариб кетган, юзлари жиққа тер...
ёрдамчи менга Ўгирилдию: “Мунча хира бЎлишмаса бу мухбирлар!”деб, еб қЎйгудек Ўқрайди. 

  Мен эса Аркадий Исааковичга салом бердиму, келганимга минг пушаймон бЎлиб, хижолатдан нимақилишимни билмай, гаранг одамдай қаққайиб туравердим...
  Нафасимни Ўнглаб, энди ташқарига чиқмоқчи бЎлаётганимда
аллаким чақирди. Қарасам—Райкиннинг ёрдамчиси. “Минг қилсаям жуда олижаноб-да Аркадий Исаакович... ЙЎқса... Со
ғлиғини Ўзингиз кЎрдингиз. “Журналистни бекор хафа қилдинг, чақир” эмиш...Нима кераги бор эди сизга бу ерга келиб туришнинг... Майли,йигирма минутдан кейин киринг. Лекин кЎп гаплашманг!”
  Унга миннатдорчилик билдириб, иккилана-иккилана, хонага
кирдим. Аркадий Исаакович хали хам бир ахволда эди. “Рахмат
айтиб чиқиб кетсаммикан?”
—Қани, мундоқ Ўтириб, Ўзингизни таништиринг-чи.
—Мени кечиринг, Аркадий Исаакович...— дейман чайналиб
—Хе, қЎйсангиз-чи. Одам қаригандан кейин шундай бЎларканми
Ўзи... (кулади). Асло хижолат чекманг. Мени деб редакторингиздан гап эшитманг таҚин. Биласизми, сухбатлашишни ёқтираман Ўзи. Хар бир сухбатдан анча нарса олиб, кейин 
улардан фойдаланаман.Хозир бЎлмаса,бир-икки йилдан сунг... 
   Мулоқотимиз шу тариқа бошланди.
—  Хазилни тушунмаган одамга муносабатингиз?
—Эсингиздами Чеховнинг гаплари. “Хазилни тушунмаган одамнингумри зое кетди деяверинг! Пешонаси қанча дЎнг бЎлса-да, бундай одам барибир ақлли эмас”.
—Ардовнинг “Райкиннинг хаётда қандай кулишини жуда камчилик
билади. У баралла хохолаб кулишга тортинади, сезилар-сезилмас энтикиб жилмаяди-да, кЎзларини айёрона қисиб, атрофга қувона-қувона боқади”,дегани ёдимга тушди
.
—Кулгим шундай туюлгандир унга... Ким билади?!
—Менимча эса, Сиз жуда қаттиқ куласиз, айниқса, са
ҳнада.
—Актёр доимо томошабинлар билан қЎшилиб кулиши керак. Ўзи
юракдан кулмай бошқаларни қандай кулдириши мумкин? Бундан
ташқари, агар у “чиқишимнинг мана шу жойи кулгили бЎлармикан-йЎқми?” деб бир он иккилангудек бЎлса хам—тамом: томошабин кулмайди. У Ўта сезгир бЎлади-да.
Сатира нима?
—Ўткир, жудаям Ўткир қурол. Аммо ундан фойдалана билиш, уни аниқ нишонга олиш керак. Акси бЎлса, у уни тутган одамнинг Ўзини яралайди.
Сатирани ёмонлик қилиш мақсадида қЎллаш Ўринсиз адоватдир. Шу хусусда Мейерхольднинг бир гапи бор: “Биров жарни кЎриб, кЎз Ўнгига халокатни келтиради, бошқа биров эса халокат содир бЎлмаслиги учун жарнинг устидан кЎприк қуришни Ўйлайди”. Хулоса қилиб айтганда, гап
иллатлар тЎ
ғрисида кЎп ёки оз сЎзлашда эмас. Асосийси — санъаткорнингуларга бЎлган муносабати, унинг фуқаролик позицияси.
—Миниатюраларингиз иллатларнинг йЎқ бЎлишига қай даражада таъсир кЎрсатмоқда?
—Менимча, анча сезиларли. Буни жойлардан менинг номимга келаётган кЎплаб хатлардан хам билса бЎлади. Миниатюраларимиз таъсирида бюрократлар, порахЎрлар, тамагирлар, хийлакорлар, лаганбардорлар,
ту
ҳматчилар сони кескин камайди ёки улар мутлақо йЎқ бЎлиб кетишдидеб айтолмайман. Ундай бЎлмайди ҳам. Лекин бизнинг танқид туфайлиулар Ўзларини тобора Ўнғайсиз хис этишади.
 —Мавзуларни қаердан оласиз?
—Мен кар 
ҳам, кЎр ҳам эмасман.
Кунига кЎз Ўнгимизда Ўнлаб “миниатюра”лар содир бЎлади...
—Одамлардаги қайси иллатни энг ёмон
деб хисоблайсиз?

—Лоқайдликни. “Душманлардан қЎрқма—нари борса, улар сени Ўлдириши мумкин. ДЎстлардан қЎрқма—нари борса, улар сенга мунофиқлик қилиши мумкин. Аммо лоқайд одамлардан қЎрқ—
улар на Ўлдиришади ва мунофиқлик қилишади, лекин уларнинг сассиз разиллиги туфайли ер юзида қотиллигу вахшийликлар содир бЎлади”, деганди бир донишманд.
КЎпроқ ақлга қулоқ тутасизми ёки
ҳ ис-туйғуга?
—Икковигаям. Хис-туй
ғусиз ақлни тасаввур қилиш қийин. Мен хар бир образнинг лирик пардаларини топишга уринаман. Менга, айниқса, монологлар кЎпроқ манзур. Шуни билингки, катта хис-туйғуга йғҚрилган дастур доимо томошабиннинг юрагини жизиллатади.
Сатирик актёрлар охирги пайтларда,менинг назаримда, ташқи қиёфага катта Ўрин беришяпти. Улар аксарият миниатю-
раларда го
ҳ кЎзойнак, гоҳ парик, гоҳо ясама қулоқ, ясама бурун... дан фойдаланишади...
—Илгарилари мен хам бунга зЎр берардим. Ташқи безакларни суиистеъмол қилиш зарар келтиришини кейин тушундим. Улар образнинг тЎла очилишига халақит беради.
—Вақт масаласига қалайсиз?
—БЎш вақтга демоқчисиз-да? Ростини айтсам, бЎш вақтим деярли бЎлмайди. Ўйлайманки, вақт масаласи хаммамизнинг олдимизда кЎндаланг турган муаммо. Менимча, вақтдан тЎ
ғри фойдаланиш учун саралаш усулини қЎллаш керак.
—Саралаш?
—Ха. Учрашув учун одамларни, Ўқийдиган китобларингни, театр постановкаларини, фильмларни... жуда синчиклаб саралаш керак. Ана Ўшанда булар сенинг асосий ишингга жуда катта ёрдам беради.
—Сизнингча, қай мамлакатда хажвни кЎпроқ ёқтиришади?
—Хамма жойдаям. Инглиз телекомпанияларидан бирининг таклифи билан олтмишинчи йилларда Англияга борувдик. Телемарказ остонаси-дан хатлаб Ўтган ма
ҳалиёқ бу ердагиларнинг юморга қанчалар бойлигини сездик. Деворларга ҳазил йЎғрилган кЎплаб шиорлар осилган бЎлиб, улар орасида жумладан, шундайлари хам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гЎл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни Ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин хам дейсиз-а”,
“Мен одамларни нихоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан...” Инглизлар юморни дил-дилдан севишади. Болгарлар хам.
—Айниқса, габроволиклар. Эшитишимизча, сиз Болгариядаги шу шахарнинг фахрий фуқароси экансиз?
—Шундай. Ва бу билан фахрланаман. У жахондаги энг хушчақчақ шахар хисобланади. Габроволиклар хатто, Ўзлари тЎ
ғрисидаям латифалар тЎқишган.
Уларнинг эътироф этишларича, механизмлари ейилмаслиги учун соатларини кечаси тЎхтатиб қЎйишаркан; кЎйлагига камроқ газмол кетади деб, энг ориқ қизга уйланишаркан... Икки габроволик қайси бир ерда ташкил этилган бепул концертга боради. Ногахон, томоша сЎнгида алланарса
учун одамлардан пул тЎплай бошлашади. Габроволиклар нима қилишади денг: бири хушини “йЎқотади”, иккинчиси уни кЎчага олиб чиқади.
Уларни аслида хам жуда қурумсоқ дейишади...
—Ишонманг. Агар габроволиклар қурумсоқ бЎлишса, шахарларида юмор ва сатира Уйи қуришармиди? Хар икки йилда юмор бЎйича Халқаро фестиваль Ўтказишармиди? Бу Уйда бутун жахондан қирқ мингга яқин Гаройиб коллекция тЎпланган. Ўзбеклар хам юморга бой. Аския хақида эшитганман. Афсуски, тилингизни билмайман-да. Лекин кулгингиз! Шундай
хузур қилиб кулишадики хамюртларингиз, одамнинг хаваси келади!
—Хаётингизда латифанамо хангомалар кЎп бЎлиб турса керак-а?
—БЎлиб туради. Бир куни юмуш билан аллақандай ташкилотга телефон қилдим. Директорни сЎрадим. “Ким бЎласиз?” савол берди котиба қиз.
“Райкин” десам, шарақлаб кулиб: “Амаки, жудаям хазилкаш одамга Ўхшайсиз-а?!” деб дастакни қЎйиб қЎйди. Яна телефон қилдим. “Мен Аркадий Райкинман. Нега трубкани илиб қЎйдингиз?” дейишим билан:
“Хе Ўргилдим, сендақа Райкиндан”, деб шу қадар жиҚибийрони чиқдики... 

 “Ер юзи—театр, ундаги одамлар актёрлардир. Хақиқатан хам хар бир одамнинг хаётда Ўз роли бор. Кимларгадир бош роллар насиб этилган, бошқаларга—иккинчи даражалиси. Яна бирлари эса умуман сахна орқасидан туриб харакат қилишади. Фақат ижрочи ролни эмас, балки баъзан роль ижрочини яратади. Баъзи одамларни олайлик: бирор мақсадини амалга ошириш учун лаганбардорлик ролини Ўйнайди. Бошқа йЎли йЎқ. Умуман айтганда — бор, аммо жудаям машаққатли ва бундан ташқари, унчалик ишончли эмас. Ўша киши лаганбардорлик ролида Ўйнай бошлайди. Ўзи эса: “ниятимга эришган захотиёқ бу ниқобимни юзимдан олиб ташлайман. Ўшанда одамлар менинг хақиқий қиёфамни, нақадар олижаноблигимни кЎришади”,деб Ўйлайди. Аммо энди унинг бу ниқобни олиб ташлаши жудаямқийин, чунки ниқоб терисига буткул ёпишиб кетган бЎлади...”.
    Хайрлашиб, йЎлга тушарканман, Аркадий Райкиннинг Тошкент сахнасида туриб айтган шу сЎзлари ёдимга тушади. Ва Ўз-Ўзимга савол бераман: Райкин хаётда хам актёрми? Жавоби шу захотиёқ қуюлиб келади: “Ха, актёр ва доимо мардлик ниқобида юради у”. Лекин...
Аслида у хеч қандай ниқоб тақмайди, табиатан шундай: иллатларга қарши аёвсиз кураш олиб борувчи...
1984 йил.       Anvar Juraboevning kitobidan